Алишер Шоғуломов: "Аргентинадан футболчи таклиф қилдик"
07 дек 2020 17:03
Янгиликлар
Алишер Шоғуломов: "Аргентинадан футболчи таклиф қилдик"
"Кўрдинглар ажойиб муҳит остида ўйин бўлиб ўтди. Кўп ёш футболчиларимизни синовдан ўтказиб олдик. Ўзларидан ёмон таассурот қолдирмади. Ўзимизнинг ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик, бир қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Барибир "Навбаҳор" маҳорат бобида устун эканлиги кўриниб турди. Таркибида Азиз Турғунбоев, Игорь Голбан каби футболчилари бор. Рақибни ғалаба билан табриклаймиз.
Биласиз жамоамизга катта футболчиларни таклиф қилмаганмиз. Бор футболчилар ҳам мавсумни ўтказдик. Футболчилар орасидаги фарқ сезилди барибир. Услубимиз паслар билан ўйнаш, ҳимоядан ҳужумга паслар билан чиқиш. Испаниялик мураббий келмасидан аввал ҳам шу футболни ўйнаётгандик. У ҳам ҳиссасини қўшмоқда. Кейинги йил жамоани тўлиқ ёшартирамиз. Бир нечта футболчиларни жалб қилдик. Аргентинадан футболчи таклиф қилганмиз. Унинг масаласи 60 фоиз ҳал бўлган.
Бу йилги Про лига баҳслари жуда қизиқарли ўтди. "Нефтчи" - "Турон" ўйинидаги вазиятга муносабатим шундай, у ерда мухлисларнинг айби бўлмади. Фикримча "Нефтчи"нинг ёши катта футболчиларининг айби билан бўлди. Мансур Саидов, Дилёрбек Эрматовлар назорат қилиши керак эди. Ёшлар қизиққон барибир. Ҳиссиёт, жаҳл бўлган тақдирда ёши катталар қаерга қараётганди? Ўйинчиларни тинчлантириб кийиниш хонасига олиб кириши керак эди. Ушбу вазиятда ёшларни тинчлантириш мақсадга мувофиқ бўларди. Фарғонадаги муҳитда футбол ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. "Турон"ни Суперлигага йўлланма олгани билан табриклайман",- дейди Алишер Шоғуломов.
Фикрлар