Аленья: "Неймарнинг "Реал"га ўтиши ёқимсиз ҳолат бўлади"

Mirjalol Normatov
11 авг 2019, 10:58
"Барселона" ярим ҳимоячиси Карлес Аленья ПСЖ форварди Неймарнинг "Реал"га ўтиши мумкинлиги борасидаги хабарларга изоҳ берди.

"Барселона"да шундай ўйин кўрсатган футболчи ашаддий рақибимиз таркибига бориб қўшилиши, албатта, ёқимсиз ҳолат бўлади. Умид қиламанки, у "Барселона"га қайтади. У дунёдаги энг ажойиб футболчилардан бири.

Агарда у бизга қайтса - трансферлар ойнасидаги чиройли финиш бўларди. Неймар бизни янада кучайтиради", - деди Аленья.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›