

Чилилик "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан сўнг, Анри унга "тўпчилар" сафини тарк этиш ҳақида маслаҳат бергани турли хил ОАВда эълон қилинди.
"Анри менга "Арсенал"дан кетиш ҳақида маслаҳат бермаган. Бу менинг қарорим эди. Анри "Арсенал"ни яхши кўради. Бир кун келиб уни "Арсенал" мураббийи сифатида кўриш жуда ёқимли бўларди" - дейилади хабарда.


