

"Баҳс жуда қизиқарли бўлди деб ўйлайман. Шогирдларимнинг бугунги кўрсатган ўйинларидан мамнунман. Биз тезкор гол киритдик ва ўйлаган режамизни амалга оширдик. Рақибларнинг майдонда бир киши кам бўлиб қолиши бизга хотиржам ўйин кўрсатишга замин яратди. Бугунги ғалабани ҳар қандай об-ҳавода ҳам, сафардаги ўйинларда ҳам бирдек қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга бағишлаймиз", - дейди Хомяков.




