UZ

Сўнгги янгиликлар

01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  2 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  1 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1

Александр Волков: "Қосимовнинг ўйинида ўсиш бор" Янгиликлар

Александр Волков: "Қосимовнинг ўйинида ўсиш бор"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийларидан бири Александр Волков кеча "Жар" стадионида жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган ёшлар терма жамоамизнинг Қирғизистон олимпиячиларига қарши кечган ўртоқлик учрашувини кузатиб борди.
Ўйинни биргаликда томоша қилиш баробарида футболчиларимизнинг майдондаги ҳаракатларини ҳам муҳокама қилдик.

Жаҳон чемпионати олдидан жароҳат орттириб олиш қимматга тушиши кундек равшан. Шунга қарамай, бугун йигитларимиз тезкор футбол намойиш этишди. Жавоҳир Сиддиқов, Миржамол Қосимов каби футболчилар ўз ўйинларини анча жонлантиришибди. Айниқса, Миржамолнинг ҳаракатларидан хурсандман. У кетма-кет иккита ўйинда ҳам гол урди. Майдонда ҳам катта ҳажмдаги ишни бажаряпти. Билишимча, уйда ҳам махсус дастур асосида ишлаяпти. Шу зайлда ишлашда давом этишини чин дилдан истардим. Жаҳон чемпионатида ҳар бир футболчимиз ўзини ижобий томондан кўрсатиб, терма жамоамиз ғалабаси учун хисса қўшишини хоҳлайман, - деди Волков.

Таъкидлаш жоиз, кечаги Ўзбекистон (U-20) - Қирғизистон (U-23) ўйинини бевосита стадиондан Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов, профессор Рустам Акрамов, миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов, Ўзбекистон ёшлар (U-18) терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов каби футболимизнинг кўз кўринган мутахассислари кузатиб боришди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика