UZ

Сўнгги янгиликлар

08:38Пролига. Бугун 11-тур якунланади  0 08:07Расман. "Бухоро"ни вақтинчалик мураббийи маълум қилинди  0 07:35Суперлига. Бугун 18-тур якунланади  0 07:10Суперлига. "Навбаҳор" дербида ғалаба қозонди, "Шўртан" “Қўқон-1912”га ютқазди, ОКМК - "Қизилқум" баҳсида эса нурсиз дуранг  1 01:26Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"  2 01:19Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"  0 00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени жамоанинг бир бўлаги сифатида кўришни хоҳламади"  9 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  19 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  7 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  12 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  13 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3

Александр Мочинов: «Ватан шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун майдонга тушамиз» Янгиликлар

Александр Мочинов: «Ватан шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун майдонга тушамиз»

Бугун, Банкокдаги «Golden Tulip» мехмонҳонасида U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ чорак финалига йўл олган барча терма жамоаларнинг бош мураббийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди.
Ўзбекистон U16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов Сурияга U16 ўсмирлар терма жамоасига қарши чорак финал баҳсида ҳар иккала терма жамоа футболчилари майдонда охиригача кураш олиб боришини таъкидлади.

«Биз чорак финалда кучли ва анча тезкор бўлган жамоага қарши баҳс олиб борамиз. Учрашув биз учун қанчалик муҳим бўлса, рақиб учун ҳам шундай муҳимдир. Шундай экан, эртага биз учун ортга йўл йўқ. Ўйин биз учун қанчалик муҳим эканлигини ҳис қилган ҳолда майдонга тушамиз», - дейди Мочинов ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида.

«Рақиб ўйинини мураббийлар штаби билан биргаликда ўрганиб чиқдик. Анча кучли ва тезкор ўйин намойиш этади. Биз ҳам рақиб ўйинига қараб тайёргарлик олиб борамиз. Рақибнинг маълум бир футболчиларига қараб алоҳида тактика танлаймиз дея олмайман. Ўйин бошидан ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ўртада жаҳон чемпионати йўлланмаси турибди, шундай экан ҳар иккала жамоа ҳам охиригача ўйнайди. Балки эртага ҳужумкор ва чиройли ўйин гувоҳи бўлмассиз, балки жамоалар бироз эҳтиёткор ўйин кўрсатишар, буни ўйин кўрсатади», - дейди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи.

«Гуруҳ ўйинларининг барчасини «Muangthong» стадионида ўтказган эдик. Эртага эса бошқа майдонда баҳс олиб борамиз. Умид қиламанки бу ҳолат бизга эртанги ўйинда ҳалал бермайди. Эртанги ўйинни барча, мураббийлар, футболчилар қанчалик муҳим эканини ҳис қилиб туришибди. Улар майдонга ватан шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун тушишади», - дейди Мочинов.

Эслатиб ўтамиз, U16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ чорак финали доирасидаги Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 14 сентябрь, якшанба куни Банкокдаги «Rajamangala» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика