UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Александр Мочинов: CAFA байроғи остидаги турнир ОЧ саралашига яхши тайёргарлик вазифасини ўтайди Янгиликлар

Александр Мочинов: CAFA байроғи остидаги турнир ОЧ саралашига яхши тайёргарлик вазифасини ўтайди

Бугун, 3 июль куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциацияси – CAFA байроғи остида 15 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида мусобақа старт олади.

Мазкур турнир олдидан Ўзбекистон U-15 термаси бош мураббийи сифатида Тожикистонга келган Александр Мочинов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“CAFA байроғи остидаги ушбу турнир барча ўсмирлар терма жамоаларига Осиё чемпионати саралаш баҳслари олдидан яхши тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ёш иштирокчилар ўзига яраша тажрибага эга бўлади ва энг асосийси улар бошқа мамлакат термаларида ўзига янги дўстлар орттиради. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрилганини алоҳида қайд этиб ўтмоқчиман.

Бу ердаги ажойиб муҳит мазкур турнирни янада рақобатбардош ўтишига, шунингдек, футбол оламида янги ўйинчилар кашф этилишига хизмат қилади. Барча ташкилотчи ва иштирокчиларга футбол байрами мазмунли ўтишига тилакдошман”, – деди Александр Мочинов.

Аввалроқ Ўзбекистон U-15 термаси 13–17 июнь кунлари Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берилганди. Турнирлар орасидаги тақвим тиғиз бўлгани сабабли, Ўзбекистон ўсмирлар термаси иккига бўлинди. CAFA CUP U-15 мусобақасига футболчиларни Александр Мочинов олиб кетган бўлса, Дилшод Нуралиев ўз шогирдларини Хитойдаги мусобақага тайёрламоқда ва улар билан у ерга йўл олади.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика