UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  0 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  6 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   88 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  1 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  69 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  2 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   72 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  23 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1

Александр Ежов: "Хоразмдан яхши футболчилар етишиб чиққан ва бундан кейин ҳам чиқади" Янгиликлар

Александр Ежов: "Хоразмдан яхши футболчилар етишиб чиққан ва бундан кейин ҳам чиқади"

Про лиганинг 11-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Оқ-тепа"(6:1) учрашувидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдирди.




"Кўрдинглар, ўйин ҳисобга мос бўлди. Айрим жойларда устунликка эга бўлдик. Йигитларга миннатдорчилик билдираман, охиригача кураш олиб боришди. Вазифа ва кўрсатмаларни бажаришди",- дейди Ежов.

- Аввалги ўйинларда жамоа биринчи бўлимда яхши ўйнаб, иккинчи бўлимда жисмоний жиҳатдан толиқиб қолаётган эди. Бугун эса ўйинни бир текисда ўтказди. Бунга қандай эришилди?

- Албатта, бу ҳар доим ҳам ўхшамаслиги мумкин. Иккинчи бўлимда ҳам рақиб тўп назорати бўйича устунликка эга бўлди. Ўз ўрнида "Оқ-тепа" жамоасига мени бу жамоага қўйиб юборганликлари учун миннатдорчилик билдириб қоламан. Мухлисларни ҳам бугунги ғалабада ҳиссаси бор. Улар бизни доим охирги дақиқага қадар қўллаб-қувватлаб туришади. Биз ҳам уларни хурсанд қилиш учун охиригача курашамиз.

- Биламиз, сиз футболчилар билан доим самимий муносабатда бўласиз. Александр Ежов қандай пайтда қаттиққўл мураббийга айланади?


- Буни мендан эмас футболчилардан сўраганингиз маъқул. Бизнинг вазифамиз футболчиларни тўғри тарбиялаш, вазифамиз маҳаллий футболчиларимизни ўсишига кўмаклашиш. Нима учун бундай қилмаслигимиз керак? Бугун ҳам бир нечта ёш футболчилар ҳаракат қилишди. Уларнинг ҳар бирига имконият берамиз. Шу вақтга қадар Хоразмда яхши футболчилар етишиб чиққан ва бундан кейин ҳам чиқади. Ҳимоя чизиғимизнинг асосий футболчиси Ҳабибулла Матёқубов бугун майдонга тушмади. Унинг ўрнида тўп тепган Маҳмуд Қаландаров ҳам ишончли ўйнади. Эътиборимизни кўпроқ маҳаллий ёш футболчиларимизга қаратганмиз. Суперлигада Хоразм футболи тарбияланувчилари кўпроқ бўлишини истаймиз. Бу борада селекция ишларини тўхтатмаймиз. Иккинчи лига, кубок баҳсларини кўрамиз, кузатамиз. Ёш футболчиларга имкон берамиз.

- "Оқ-тепа" клуби ҳақида нима деган бўлардингиз?


- Биринчи даврада шу жамоада ишладим. Футболчилар, мураббийлар штаби ва раҳбариятни жуда яхши биламан. Ғанишер ака Шоғуломовга раҳмат айтмоқчиман. Бу инсон доим футбол билан яшайди. Жамоаси учун барча шароитларни яратиб берган. Кейинги ўйинларда уларга омад тилаб қоламан.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика