UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  0 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  1 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  6 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  4 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  3 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  78 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1

Александр Ежов: "Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик" Янгиликлар

Александр Ежов: "Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик"

Про лиганинг 14-тур қолдирилган "Хоразм" - "Нефтчи" (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.




"Фикримча ёмон ўйнаганимиз йўқ. Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига мағлубиятга учрадик. "Нефтчи" футболчиларининг маҳорати юқори эканлиги сезилди. Уларнинг бизга қараганда кучли эканлигини барча биларди. Ғалаба билан рақибл жамоани табриклайман. Икки жамоанинг даражасидаги фарқ ҳам билинди. Нима ҳам қилардик, ишлашда давом этамиз

Йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Айни пайтда футболчиларнинг даражасини солиштириб бўлмайди. Лекин ҳозир ким яхши ўйнади ёки ёмон ўйнади ажратмоқчи эмасман. Нафақат футболда, ҳаётда ҳам қийин вазиятлар бўлиб туради. Мана шу ҳолатдан чиқиб кетишга ҳаракат қилмоқдамиз. Биз секин аста босқичма-босқич кўтарилмоқдамиз.

Жамоамизда легионерлар йўқ. Футболчиларнинг барчаси маҳаллий ёшлар. Улар эндигина 18, 19га кирган. Секин-аста тажриба тўплаб боришади. Ҳаммаси бирданига бўлмайди. Вақт керак. Биз билан яна бир неча нафар ёшлар машғулот ўтказмоқда. Бундай ўйинларга руҳий тайёргарлик ҳам муҳим. Олдинда яна ўйинларимиз бор, рақиблар оддий эмас. Ютса жамоа ютади, ютқазса мураббий ютқазади. Мен бир йилда ҳамма нарсани қилиб қўя олмайман",- дейди Ежов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика