UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  3 18:05Футзал. ОКМК ярим финалнинг жавоб баҳсида БМБ билан тўқнаш келмоқда  0 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  0 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  14 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  17 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   9 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  3 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  3

Александр Ежов: "Ўйин сифати бобида "Сурхон"га мағлуб бўлмадик, балки, яхшироқ ҳам эдик" Янгиликлар

Александр Ежов: "Ўйин сифати бобида "Сурхон"га мағлуб бўлмадик, балки, яхшироқ ҳам эдик"

Coca Cola Суперлигаси 4-тури доирасида "Сурхон"дан учралган мағлубиятдан кейин "Бухоро" жамоаси катта мураббийи Александр Ежов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Рақибларни ғалаба билан табриклаймиз. Мағлубиятдан кейин нима дейиш мумкин? Гол уришимиз ҳам мумкин эди, афсуски ўтказиб юбордик. Дастлабки 10 дақиқаликда эътиборни йўқотдик ва дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Бу бизнинг темпимизга ҳам таъсир қилди. 

- "Бухоро"га ҳужумда агрессивлик етишмади.

- Сиз ҳақсиз. Бизга агрессивлик етишмади. Бу ерда ҳозир бир қанча ньюанслар бор, айниқса жароҳатлар. Ҳозир бир қанча футболчиларимиз жароҳатдан қайтган ҳолда ўйнашди ва шу сабабли уларга жисмоний жиҳатдан куч етишмади. Бундай ҳолатда бирданига ўйинларга киришиб кетиш осон бўлмайди. 

- Александр Станиславлевич қачон таркибга қайтади?

- Шифокорлар гуруҳи бор. Яқин вақтларда унинг бу борадаги ҳолатига аниқлик киритамиз. 

- Қизил карточка ҳақида нима дея оласиз, улар ўйинга қанчалик таъсир қилди. Ҳакамлик борасида нима дейсиз?

- Ҳакамларнинг қўмитаси бор, улар бу ҳолатни кузатишади. Биз олдин ўзимизни яхшилашимиз керак. Ўйинни тахлил қиламиз, қандай хатолар қилганимизни кўриб чиқамиз. Қизил карточка эса исталган ўйинда таъсирини ўтказади. Бугун дуранг ўйнашимиз ҳам мумкин эди. Бироқ айтганимдек, гол уриш бобида омадимиз келмаяпти. Ўйин бобида "Сурхон"га мағлуб бўлмадик, балки, яхшироқ ҳам кўрингандирмиз.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика