UZ

Сўнгги янгиликлар

08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  0 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  4 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  50 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4

Александр Ежов: "Жароҳатлар бизни тинч қўймаяпти" Янгиликлар

Александр Ежов: "Жароҳатлар бизни тинч қўймаяпти"

Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" (4:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Александр Ежов ўз фикрларини билдирди.




"Аввало мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман! Доим бизни қўллашда давом этишсин. Рақибни ўрганиб чиққандик, "Шўртан" сафида кўп ёш футболчилар борлигини билардик. Шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди ва ғалаба эришдик. Худо хоҳласа мана шундай ғалабаларни қўлга киритишни хоҳлаймиз.

Асрор Алиқулов тажрибали мураббийлардан бири ҳисобланади. У билан бирга ишлашни ва янги нарсалар ўрганишни хоҳлардим.

Таркибимизда жароҳат олганлар жуда кўп. Жамоамиз етакчиси Сарвар Жуманиязов яқинда операция қилинди. Рўзимбой Аҳмедов ва Фарруҳ Ҳайдаров ҳамон тўлиқ тикланишмаган. Афсуски жароҳатлар бизни тинч қўймаяпти.

Шаҳзод Бешимовнинг келажаги порлоқ, у футбол ўйнашни истамоқда ва майдонга тушиб буни исботламоқда. Юрагида ўти бор. Мухлисларимиз ҳам уни яхши кўриб қолишди. Дарҳол асосий таркибда майдонга тушириш хато бўлса керак, сабаби у ҳали ёш ва захирадан майдонга тушиш орқали секин-аста тажриба тўплаб боради", - дейди Александр Ежов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика