UZ

Сўнгги янгиликлар

09:27Криштиану Роналду: «Ҳеч қачон таслим бўлмаган»  3 09:00«Боруссия» финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлса, 5 миллион бонус олади  15 08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  4 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  2 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0 07:23EКЛ. «Олимпиакос» уйида бўладиган финалга йўл олди  0 06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   3 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0 06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0 06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  8 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  29 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0

Александар Стожмирович: “Мураббийлик фаолиятимни яна Ўзбекистонда давом эттиришни истайман. "Нефтчи”га қайтамасам керак" Янгиликлар

Александар Стожмирович: “Мураббийлик фаолиятимни яна Ўзбекистонда давом эттиришни истайман. "Нефтчи”га қайтамасам керак"

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида хорижлик мураббийлар илгари ишламаган хисоб.

Бу йил мавсум аввалида ўз олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган “Нефтчи” раҳбарияти таркибни янгилашдан аввал, мураббийлар штабида ҳам бутунлай ўзгаришларга қўл урди. Бош мураббий Илҳом Мўминжонов бошқарувни ўз қўлига олгач, ўзи яхши таниган-билган мутахассисларни ёрдамга чорлади. Эътиборлиси уларнинг орасида сербиялик мураббий ҳам бор эди. Александар Стожмирович жорий мавсум “Нефтчи” жисмоний тайёргарлик мураббийи сифатида анча фаол ишлади. Фарғоналикларнинг муддатидан аввал Суперлига йўлланмасини қўлга киритишида ушбу мутахассиснинг ҳам ҳиссаси беқиёс. Шунга қарамай “Нефтчи” раҳбарияти жамоа олдига қўйилган вазифа уддалангач, сербиялик мутахассис билан муддатидан аввал шартномани бекор қилди. Яқинда юртига жўнаб кетган Стожмирович билан суҳбатлашиб, айрим саволларга жавоб олдик.    

-  Александар, аввало “Нефтчи” футбол клубини ПРО-Лигада чемпион бўлгани билан табриклаймиз! Ўзбекистонда ўтказган дебют мавсумингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Табрик учун раҳмат! Албатта юртингизда ўтказган фаолиятимдан қониқдим.Ҳар бир мураббийнинг вазифаси ва масъулияти ўз жамоасидаги футболчиларнинг савиясини, жамоавий ўйинини, жисмоний ва техник-тактик қобилятини оширишдан иборат. Олдинда жиддий вазифа турганда, “Нефтчи”дек катта клубда мураббий бўлганингда, бу икки йўналишда ишлаш янада қийинлашади. Лекин биз буни уддаладик ва бундан ҳозир жуда хурсандман.  

- Чемпионат тугамасидан аввал жамоангиз билан тузган шартномангизни муддатидан аввал бекор қилганингизни қандай изоҳлайсиз?

- Муваффақият ва натижадан қатъий назар, футболда баъзида турли хил воқеалар содир бўлади. Бундай вазиятда амбицияларимиз турлича бўлди. Аммо шунга қарамай, жорий йил  “Нефтчи” футбол клуби тарихида ҳам, фаолиятимда ҳам ёрқин унутилмас мавсум сифатида қолади.   

- Мураббий сифатида Ўзбекистонда ишлаб ўзингиз учун нималарни кашф қилдингиз?

- Келажакда ҳамкорлик қилишни режалаштирган кўплаб дўстлар орттирганимдан ташқари, ўзбек футболчилари жуда истеъдодли экани, машғулотлар жараёни устида ва назарий томондан ишласа, бу мамлакат футбол харакати маркази бўлиши мумкинлигини билиб олдим. 

- Яна Ўзбекистонга қайтиш режангизда борми?

- Албатта. Таклифлар аллақачон бор ва имкониятларим иложи борича ўзбек футболи ривожи йўлида давом этишини жуда хоҳлайман. 

- “Нефтчи”да жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб ишладингиз. Футболчиларни ўзингиз истаган даражага олиб чиқа олдингизми?

- Аксарият учрашувларда жамоамиз ўртача 30,7 ёшда ўйнаганига қарамай, биринчидан, чемпионат давомида бир нечта мушак жарохати олмаганимиздан ва барча асосий ва муҳим футболчиларнинг ўйнаганидан кўпроқ мамнунман. Деярли 100 фоиз ўйин кўрсатди.Бу менинг мақсадим эди. Чунки асосийларидан бирининг йўқлиги жамоамиз аввалгидек бўлмаслигини билар эдик. Шунинг учун иш жуда мураккаб эди. Лекин ўйинчилар ниҳоятда самарали ва жуда кўп иштиёқ билан харакат қилди. Буни кучли иш ахлоқи дейиш мумкин. 

- Ўзбекистон футболи бўйича олдин қандай тасаввурингиз бор эдию,  бир мавсум ишлаганингиздан кейин қандай таассурот қолдирди?

- Энг бошидан бўлган ва қолган таассуротлар. Машғулотлар жараёни бара соҳаларда яхшилашимиз керак. Чунки футбол ресурслари кўп. 

- ПРО-Лигада қайси жамоалар сизга кўпроқ ёқди?

- Чемпионатда энг жиддий футболни “Олимпик” ва “Динамо” ўйнади. 

- “Нефтчи”га келишингиз тарихи ҳақида ҳам айтиб бера оласизми?

- Илгари Ўзбекистонда ўйнаган дўстим ҳозирда агентлик иши билан шуғулланмоқда. Айнин ушбу дўстим менга “Нефтчи”ни Суперлигага йўлланма олиши учун ёрдам беришим кераклигини айтди. 2007 йилдан бери Украинада бирга футбол ўйнашни бошлаганимиздан бери, у мени инсонийлик ва мураббий сифатида яхши биларди. Рус тили бўйича ҳам муаммо йўқлини англаб етган. Игорь Петкович биринчи навбатда менинг дўстим. Кейин эса агентим ҳисобланади. 

- Шу ўринда “Нефтчи”га келишингиздан олдин қайси жамоаларда ишлаганингиз тўғрисида маълумот бериб ўтсангиз?

- Бутсаларимни михга илгач, мураббийликни юқори лигада ёшлар билан иш бошлаганман. Кейин бироз муддат ўтиб, иккинчи лига клубида уч йил давомида бош мураббий сифатида ишладим. Шундан сўнг биринчи ҳамда олий лига клубида жисмоний ва техник-тактик  йўналишда ёш футболчиларни тарбиялаб бордим. ФК “Радник-1923”, “Гружа” ФК, “Локомотив” ФК, “Слога” ФК жамоалар шулар жумласидандир.  

- Агар иложи бўлганида ўзбекистоннинг қайси жамоасида ишлаган бўлардингиз?

- Албатта. Ўзбекистоннинг энг яхши клубларида ишлаш истаги юқори. Бу борада рўйхат кичик эмас.

- Ўзбекистонлик футболчиларнинг умумий манода жисмоний тайёргарлиги қай даражада?

- Жисмоний тайёргарлик кўп жиҳатдан ўйиндаги ташкилотга боғлиқ. Футбол аеробик остонасидаги ўйин бўлгани учун, қанчалик баланд бўлмасин, бу дунёда бутун ўйин давомида қизил худудда қоладиган ҳеч ким йўқ. Шунинг учун жисмоний ва техник-тактик тайёргарликни тушуниш жуда муҳимдир. Ўзбек футболчилари жуда чидамли, муайян мехнат қобилиятини ривожлантиришга мойиллик бор. Албатта бунга етарлича тайёргарлик билан.

- Келаси йил сизни яна “Нефтчи”да кўришимиз мумкинми?

- Йўқ, энди Фарғона клубига қайтиб бормасам керак.

- Сизда Ўзбекистон Суперлига мусобақаси бўйича тасаввур пайдо бўлдими?

- Ҳа, албатта. Суперлиганинг жуда кўп ўйинларини кузатдим ва барча тафсилотларни имкон қадар кўпроқ билиб боришга харакат қилдим. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика