UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  3 14:17"Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар эълон қилинди  1 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  3 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   6 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3

Альберто Заккерони: "Ўзбекистонга қарши ўйинда янги ғоя ва тактикалардан фойдаланамиз" Янгиликлар

Альберто Заккерони: "Ўзбекистонга қарши ўйинда янги ғоя ва тактикалардан фойдаланамиз"

Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси бош мураббийи Альберто Заккерони Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашувида янги тактикалардан фойдаланиб кўрмоқчи.

Бу ҳақда мутахассис gulfnews.com сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Гаитига қарши илк ўртоқлик ўйинида фақат 25-дақиқадан сўнг вазият яратишга муваффақ бўлдик. Ўзбекистонга қарши ўйинда янги ғоя ва тактикалардан фойдаланамиз. Яхши формада бўлиш ва чиройли ўйин кўрсатишимиз учун вақт керак. Тўғри, ҳамма тезда натижа бўлишини истайди, бироқ натижага тез эришиб бўлмайди.
Бу ўртоқлик учрашувларида футболчилар бор эътиборини фақат ўйинга қаратиши керак. Агар диққатни бир жойга тўплаб ҳаракат қилишса, бунданда яхшироқ футбол намойиш этишлари мумкин.
Жароҳатлар - спортнинг бир қисми ва бунга қарши ҳеч нарса қила олмаймиз, бироқ Осиё Кубогигача бизда етарлича футболчи бўлади. Мақсадимиз ҳужум ва ҳимояда яхши ҳаракат қиладиган кучли жамоа тузиш. Жамоага янги футболчиларни чақиришга интиламиз. Турнирлар яқинлашса ҳақиқий кучимизни кўрасиз" - дейди Альберто Заккерони.

Эслатиб ўтамиз, БАА ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бугун Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика