Ҳакамларнинг бойкоти сабаб Албания чемпионати тўхтатиб қўйилди
09 мар 2019 08:00
Янгиликлар
Ҳакамларнинг бойкоти сабаб Албания чемпионати тўхтатиб қўйилди
Албания футбол федерацияси мамлакат чемпионатини Ҳакамлар ассоциациясининг бойкоти сабаб тўхтатиб қўйди.
Ҳакамлар ассоциацияси ўйин вақтида арбитрга нисбатан бўлаётган зўравонликлар сабаб, учрашувлар вақтида хавфсизликни хусусий фирмалар эмас, балки яна полиция таъминлашини талаб қилмоқда. Аввалроқ мамлакат футбол федерацияси “Камза” клуби ва унинг уч вакилини ҳакам Элдоржон Хамитига нисбатан берган зарбалари сабаб четлатган эди.
Федерация Албания чемпионати яна қачон давом этишига аниқлик киритмаган.
Фикрлар