Алаба: “Ҳозир “Бавария”дан кетиш ҳақида ўйламаяпман”

16 дек 2019, 22:18
“Бавария” ҳимоячиси Давид Алаба мюнхенликлар сафини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.

“Мен келажагимдан хотиржамман. Ҳозир жамоада юқори савиядаги ҳимоячилар бор ва улар жароҳат олишган. Мен ўзимга белгиланган вазифани биламан ва бор кучим билан жамоа ёрдам бериш ҳаракатидаман. Бу ерда қолиш қолмаслигимни вақт кўрсатади.

Олдимда бир қатор вариантлар бор. Аммо асосий мақсадим “Бавария” билан муваффақиятга эришмоқчиман. Шу сабаб кетиш ҳақида ўйлаётганим йўқ”, дея Алабанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sport1

Давид Алабанинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Унинг жамоада қолиш қолмаслиги ҳозирча мавҳум бўлиб қолмоқда. Ёзда немис клуби футболчини “Барселона” вингери Усмон Дембелега алмаштириш варинатини кўриб чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sport1

Сўнгги янгиликлар

Барча ›