“Ал Шабаб”да ғалаба, Ҳайдаровда тўлиқ ўйин ва сариқ карточка

Narzulla Saydullayev
6 мар 2016, 15:11
БАА чемпионатида 20-тур учрашувлари старт олди.

Ушбу турда терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган “Ал Шабаб” клуби ўз майдонида 3-ўринда борган “Ал-Наср”ни қабул қилди.

Учрашувнинг 55-дақиқасида киритилган ягона гол “Шабаб”га муҳим уч очкони тақдим этди. Ал Амери кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган. Ушбу баҳсда Ҳайдаров майдонда тўлиқ ҳаракат қилди ва 67-дақиқада сариқ карточка билан жазоланди.

“Ал Шабаб” жамоаси бу ғалабадан сўнг ўз очколари сонини 29тага етказиб олди. Дубай клуби турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Кечаги мағлубиятдан сўнг “Ал Наср” 33 очко билан 4-поғонага пастлади. Дуранг қайд этган “Ал Васл” эса аксинча 34 очко билан 3-ўринга кўтарилиб олди.  


БАА про лигаси

"Ал Шабаб" - "Ал Наср" 1:0

Гол: Ал Амери 55

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›