

Маълумотларга кўра, Чехия футбол ассоциацияси Иван Гашек билан хайрлашиш истагида.

Ассоциация бош мураббийликка 5 нафар номзодни кўриб чиқмоқда. Булар – чехиялик мураббийлар Михал Билек, Любош Козел, Йиндржих Трпишовский, Мирослав Коубек ва Ўзбекистон томони оғиз солган тажрибали мутахассис Фотиҳ Терим.
Аввалроқ 71 ёшли мутахассисга ЎФАдан таклиф тушгани ва у таклифни кўриб чиқиш учун вақт сўрагани маълум қилинган эди.



