UZ

Сўнгги янгиликлар

09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  2 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  3 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  5 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  8 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24

Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди Янгиликлар

Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди

Йоахим Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқаришга янги номзод топди.

Championat.asia сайтининг хорижий манбаларга таяниб хабар беришича, ЎФА терма жамоага Фотиҳ Теримни бош мураббий қилиб тайинламоқчи. 71 ёшли мутахассис Марказий Осиё мамлакатидан келган таклифни кўриб чиқиш учун вақт сўраган.

2008 ва 2016 йилги Европа чемпионатларида Туркия терма жамоасида ишлаган, "Галатасарой" билан УЕФА кубогини қўлга киритган, Италияда "Фиорентина" ва "Милан," Грецияда "Панатинаикос" каби жамоаларни бошқарган 71 ёшли мураббий шу пайтгача ҳеч қачон жаҳон чемпионатида иштирок этмаган.

Теримнинг таклифни қабул қилиш-қилмаслиги яқин вақт ичида аниқ бўлади. Ҳозирча ҳеч қандай рақам ёки муддат ҳақида гап йўқ. Агар у рози бўлса, дарҳол ишга киришади.

Эслатиб ўтамиз, Фотиҳ Теримнинг сўнгги иш жойи Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клуби ҳисобланиб, мутахассис у ерда ярим йил ишлади.

Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика