"Ал Ҳилол" - АГМК учрашувидан олдинги қизиқарли фактлар

Narzulla Saydullayev
13 апр 2021, 16:08
15 апрель куни ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Ал Ҳилол" учрашуви бўлиб ўтади.

ОФК мазкур баҳсдан олдин қизиқарли фактларни тақдим этди.

- "Ал Ҳилол" ОЧЛда 17-марта ўйнамоқда, бу мутлоқ рекорд ҳисобланади. Клуб кетма-кет 13-йил ушбу мусобақада қатнашади.

- Бу АГМК учун ОЧЛ гуруҳ босқичидаги илк учрашув бўлади. Улар мусобақанинг гуруҳ босқичида қатнашадиган Ўзбекистоннинг 7-жамоасидир.

- Саудия Арабистони жамоалари ОЧЛда Ўзбекистон клублари билан 62 марта тўқнаш келишган. 33 ўйинда Саудия Арабистони клублари, 12та баҳсда Ўзбекистон клублари ғолиб бўлган. 17та ўйинда дуранг кузатилган.

- "Ал Ҳилол" ОЧЛ гуруҳ босқичида Ўзбекистон жамоаларига қарши сўнгги 12 ўйиннинг фақат биттасида (8 ғалаба ва 3 дуранг) мағлуб бўлган.

- 2019 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси бошидан буён ҳеч қайси футболчи "Ал Ҳилол" ҳужумчиси Бафетимби Гомисдан кўпроқ ("Ал-Насср" ҳужумчиси Ҳамдаллаҳ билан тенг) гол урмаган - 11та.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" - АГМК учрашуви 15 апрель куни Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia