UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  1 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  15 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  1 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  5 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  9 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  4 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49

Акмал Турсунбоев: "Йиғин менда яхши таассурот қолдирди" Янгиликлар

Акмал Турсунбоев: "Йиғин менда яхши таассурот қолдирди"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 11-16 июль кунлари Тошкентда йиғин ўтказди.

Кеча жамоа "Пахтакор"га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ушбу ўйин тугагач олимпиячиларимиз посбони Акмал Турсунбоевнинг йиғин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

"Бу йиғин янги мураббийлар қўл остидаги дастлабки йиғин бўлди. Унда кўплаб янги футболчилар иштирок этишди. Барча йигитлар бор кучлари билан машғулотларда ишлашди ва асосий таркибга лойиқ эканликларини исботлашга уринишди. Иккита ўртоқлик учрашуви ўтказдик. "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этдик, "Пахтакор"га эса ютқазиб қўйдик. Тошкент клубига қарши ўйин қийинроқ ўтди. Ҳар иккала баҳсда ҳам мураббийлар кўплаб футболчиларни синаб кўришди. Бир сўз билан айтганда йиғин менда яхши таассурот қолдирди, - дейди Акмал Турсунбоев.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика