UZ

Сўнгги янгиликлар

10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  2 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  8 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  12 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  55 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  9 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  46 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Акбар Усмонов: "Кучли жамоаларга қарши ўйнаш бизнинг ўсишимизга сабаб бўлади" Янгиликлар

Акбар Усмонов: "Кучли жамоаларга қарши ўйнаш бизнинг ўсишимизга сабаб бўлади"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Хорватияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказди.

Йиғин давомида учта ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказилди. Мазкур йиғинни якунлаб юртимизга қайтиб келишганидан сўнг терма жамоа етакчиси Акбар Усмонов фикрларига қулоқ тутдик.

"Умуман олганда Хорватия шаҳри бизда илиқ таассурот қолдирди. Мазкур ўқув-йиғинимиз ҳам ажойиб ўтди. Европада тайёргарлик барибир бошқача бўлади. Ўтказилган ўртоқлик учрашувиларидаги хатоларимиздан тўғри хулосалар чиқардик. Ушбу хатолар устида кўпроқ машғулотларда ишлаб, камчиликларни камайтирган ҳолда Осиё чемпионати саралашига яхши спорт формада ташриф буюрамиз.

Франция терма жамоаси рейтинг жиҳатидан юқори ўринларда бўлмаса-да, ўзига яраша кучли, албатта. Кўриндики, терма жамоадаги барча футзалчилар юқори индивидуал техникага эга. Уларга қарши ўйнаш ҳам мароқли бўлди. Шахсан мен учун ҳам кучли жамоаларга қарши ўйнаш ёқади.

Ўйлайманки, биз мана шундай терма жамоаларга қарши ўйнашимиз фойдали. Кучли рақибларга қарши ўйнаб, хатоларни кўриб оламиз, ўсиш кузатилади.

Мавсумни деярли ярми ўтиб бўлди. Ҳозирча тўпурарлар орасида 1-ўринда бормоқдаман. Бу эса ёқимли, албатта. Қолган баҳсларда ҳам голлар уриб, жамоамга ёрдам бермоқчиман. "Локомотив" ҳозирча 3-ўринга тушиб қолди. Чемпионлик учун охиригача курашамиз ва таслим бўлмаймиз. Шахсий кўрсакичларимга келсам, Худо хоҳласа, 65 тага яқин гол уришни ният қилганман", - дея сўзини якунлади Усмонов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика