UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  7 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  28 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  16 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0

"Акаларимнинг гапларига қулоқ солишим керак эди" – Сонга мушт туширишга уринган Ли Кан Ин узр сўради Янгиликлар

"Акаларимнинг гапларига қулоқ солишим керак эди" – Сонга мушт туширишга уринган Ли Кан Ин узр сўради

ПСЖ футболчиси терма жамоа ичида бўлган жанжал оммага чиқиб кетганидан сўнг бу ҳолат учун кечирим сўради.

Аввалроқ, Сон Хён Мин ва Ли Кан Ин ўртасидаги низо ҳақида хабар бергандик. Терма жамоа овқатланаётган пайтда стол тенниси ўйнаб, шовқин кўтарган ёш футболчиларга танбеҳ бермоқчи бўлган Сон Хён Минга ПСЖ футболчиси Ли Кан Ин қўл кўтаришга уринган ва якунда Соннинг қўли шикастланганди. Ушбу ҳолатга вазиятнинг асосий қаҳрамонларидан бири Ли Кан Ин муносабат билдирди ва барчадан узр сўради.

"Салом. Бу Ли Кан Ин.

Осиё кубоги ярим финал ўйинидан олдин Сон Хён Мин билан жанжаллашганимиз ҳақидаги янгиликларни кўрдим.

Футбол мухлисларининг хафсаласи пир бўлишига сабабчи бўлдик. Бундан жуда афсусдаман. Мен ўша вазиятда ўзимни қўлга олишим ва акаларим айтган гапларга қулоқ солишим керак эди. Афсуски, мен ўзимни ёмон томондан кўрсатдим. Кимни ҳафа қилган бўлсам, улардан узр сўрайман. Мухлислар мендан нима кутишларини яхши англайман.

Бугундан бошлаб жамоадаги дўстларимга ёрдам беришга, энг яхши футболчи ва инсон бўлишга ваъда бераман", -деб ёзади Ли Кан Ин.

Маълумот учун, Корея Республикаси Осиё кубоги ярим финал ўйинида Иорданияга имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашганди.

Даҳшат! Иорданияга қарши ўйиндан олдин кореялик футболчи Сон Хён Минга мушт туширишга уринган

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика