"Атлетико" ўз сафида ЕЧЛ ғолибини қўшиб олди

25 июл 2026, 13:34
Жанубий Корея терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ли Кан Ин ПСЖдан "Атлетико"га ўтди, деб хабар берди Мадрид клуби расмий сайти.

25 ёшли кореялик футболчи "Атлетико" билан 2031 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади. Аввалроқ ОАВда трансфер суммаси бонусларни ҳисобга олган ҳолда 40 миллион еврони ташкил этиши хабар қилинганди.

Ли Кан Ин 2023 йилнинг ёзидан бери ПСЖ сафида ўйнаётганди. Футболчи парижликлар сафида 124 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урган ва 16 та голли узатмани амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: atleticodemadrid.com