Агуэронинг "Манчестер Сити"га "Марсель"га қарши ўйинда ёрдам бера олмаслиги аниқ

Alisher
25 окт 2020, 15:25
"Манчестер Сити" форварди Серхио Агуэро Англия чемпионати 6-тур доирасидаги "Вест Хэм" (1:1)га қарши ўйинда олган жароҳати сабаб номаълум муддатга сафдан чиққанидан хабарингиз бор.

32 ёшли аргентиналик шундай қилиб 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 2-тур доирасидаги "Марсель"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган бўлди.

Агуэро яқинда тиззасидаги операциядан сўнг майдонга қайтганди. 32 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Агуэро "Манчестер Сити"га "Атлетико"дан 2011 йилда ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports