

Баҳсда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган «шаҳарликлар» форварди Серхио Агуэро 66 дақиқада захирага олинди ва унинг ўрнига Габриэл Жезус туширилди. Ушбу вазиятда Агуэро жамоа устози Пеп Гвардиоланинг қароридан норозилигини билдириб, тортишди.

Кейин эса ўйиннинг охирги дақиқаларида Жезуснинг голидан сўнг, аргентиналик ҳужумчи Гвардиола билан ярашиб олди.
Бироқ, Жезуснинг голи VAR орқали қайта кўрилганидан сўнг, бекор қилинди ва бош ҳакамнинг бу қарори «Сити»нинг бошқа аъзолари каби Агуэрони ҳам ҳайрон қолдирди.




