

"Ғалаба ва ушбу либосда илк дақиқаларимни ўтказганимдан мамнунман. Барчага қўллаб-қувватлашингиз учун раҳмат. Биз эса кўпроғига йўл оламиз!", - дейди Агуэро.
Агуэро жароҳати сабаб ҳали Каталония клуби сафида расмий ўйинларда дебют қилмаганди. Форвард "Валенсия"га қарши ўйинда 87-дақиқада майдонга тушди.
Серхио сўнгги бор расмий ўйинда 4 июль куни ҳаракат қилганди. У Аргентина терма жамоаси либосида Америка Кубоги доирасидаги Эквадорга қарши ўйинда тўп тепганди. У августда жароҳат олди.



