АГМК "Қизилқум"ни сафарда фақат бир марта ютган

Narzulla Saydullayev
28 апр 2018, 15:00
Суперлиганинг 9-турида АГМК клуби Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади.

"Қизилқум" майдонида ўтган 10та ўйиннинг 7тасида мезбонлар зафар қучишган. 2та учрашувда дуранг қайд этилган. АГМК сафарда фақат бир марта (2009 йилда) "Қизилқум"ни таслим қилган.

Бу жамоаларнинг ўзаро ўтказган охирги бешта учрашувида (сафарда ҳам, уйда ҳам) "Қизилқум" умуман мағлуб бўлмаган (3 ғалаба ва 2 дуранг). АГМК сўнгги бор 2015 йилги мавсумда ушбу жамоани мағлуб этган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia