Агент: "Тельонинг келажаги "Барселона" билан боғлиқ эмас, у "Порту"да қолмоқчи"

Aslanov Jasurbek
30 окт 2015, 16:10
"Порту" ҳужумчиси Кристиан Тельонинг агенти Хосеп Мария Оробитгнинг сўзларига кўра, унинг мижозининг келажаги "Барселона" билан боғлиқ эмас.

Тельонинг трансфер ҳуқуқи "Барселона"га тегишли, футболчи Португалия клубида ижара асосида ўйнамоқда.

"Биз Тельо билан "Барселона" вакилларига футболчи қайтмаслигини маълум қилдик. "Барселона" ўз сафида бошқа клубда ўнайдиган футболчиларни кўришни истамайди. Шу сабабли Тельонинг келажаги "Барселона" билан боғлиқ эмас. Кристиан "Порту"да қолмоқчи" - дейди Оробитг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: O Jogo