Афсуски, Ўзбекистон футзал МТЖнинг яна бир ўйинчиси Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
28 авг 2024 17:51
Янгиликлар
Афсуски, Ўзбекистон футзал МТЖнинг яна бир ўйинчиси Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасида яна бир йўқотиш.
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси аъзоси Суннатилла Жўраев Португалияга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олган эди. Текширув натижаларига кўра, футзалчимизнинг хочсимон пайи лат еган ва эндиликда у операция қилинади.
Афсуски, футзалчимиз бир қанча муддатга сафдан чиқди ва яқинлашиб келаётган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши маълум бўлди.
Суннатилланинг тезроқ соғайишини тилаб, уни қўллаб-қувватлашда давом этамиз.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ етакчи футзалчиларимиздан Даврон Чориев ва Равшан Элибоев ҳам мундиални ўтказиб юбориши маълум бўлган эди. Бундан ташқари, Анасхон Раҳматов ҳам анчадан бери машғулотларда иштирок этмаяпти.

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг ЖЧ олдидан сўнгги йиғинига кимлар чақирилди?
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар