UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  95 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  31 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  29 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

"Афсонавий-Кўкдала" - Қашқадарё вилоят Кубоги соҳиби (ФОТО) Янгиликлар

"Афсонавий-Кўкдала" - Қашқадарё вилоят Кубоги соҳиби (ФОТО)

Чироқчи туманининг 2-сонли БЎСМ тарбияланувчиларидан иборат “Афсонавий-Кўкдала” жамоаси Қашқадарё вилоят Кубоги учун баҳсда Муборакнинг ”Машъал-ФМ”га қарши кураш олиб борди.

Қарши шаҳрида “Насаф” ПФК қошидаги “Насаф” футбол мактаби сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтган учрашувда кўкдалалик футболчилар рақибни йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. 

Шу тариқа “Афсонавий-Кўкдала” жамоаси 2017 йилги Қашқадарё вилоят Кубоги соҳибига айланди. Учрашувдан сўнг ғолиб жамоа мураббийи Акмал Муқимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- "Бугунги финал қизиқарли кечди, йигитларимиз ўйин охиригача майдоннинг ҳар бир қарич ерида кураш олиб боришди ва ҳақли равишда ғалаба қозонишди. Бу тарихий ютуғимизга ўзларининг беминнат меҳнатини аямаган Чироқчи туман ҳокими Рустам Азимов, туман ҳокими биринчи ўринбосари Муртоз Турдиев, Кўкдала ҚФЙ раиси Умар Жулбулов, жамоа директори Воҳид Жўраев, ҚФЙ фаоли Қаҳрамон Казаков ва БЎСМ-2 директори Нурулла Тўлагановларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз".

Фахриддин Чориев.









Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика