UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  0 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  0 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   8 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  9 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23

Афсоналар юртига саёҳат Янгиликлар

Афсоналар юртига саёҳат

Ўзбек футболининг 110 йиллиги Бухоро вилоятида нишонланди.

Бир тун аввал дастлаб ўзбек "бўриси"нинг Европа лигаси тўпурарлари рўйхатида Криштиану Роналдудан ўзиб кетганини, сўнгра португалиялик форвард иштирокидаги "иблислар"нинг обрўсига мос бўлмаган натижа гувоҳига айландик. Ана-мана дегунча, соат миллари 3 ни ҳам қувлаб ўтди. Бухорои Шариф томон жўнайдиган поезд эса 7 дан ўтгач, темир сўқмоқ бўйлаб ғилдиракларини айлантиришни бошларди. Икки-уч соат мизғиб олиш баҳонасида мобил телефонимдаги хўрозвойга масъулиятли топшириқ бердим. Икки соатдан сўнг эса у ўзимдан бошқа барча ижарадошларимнинг эрта уйғонишини таъминлади. Қолганлар эса машҳур германиялик дарвозабон Оливер Каннинг 2002 йилги жаҳон чемпионати финалидан кейинги қиёфасида мени амал-тақал турғазишди. Хайриятки, ҳали мизғиб, ўрнидан қўзғалмаган поездга ўз вақтида улгурдим. Бахтимга туристлар билан гавжум вагонда саёҳатга отланиш насиб этди. Уларнинг суҳбатига филқулоқ бўлмаган бўлсам-да, баъзи фикрларимга яна бир бор тасдиқ олдим. Кета-кетгунимча улар Toshkent city, Magit city, яна алламбало ситилар ҳақидла ярим оғиз ҳам гапиришгани йўқ. Аксинча, Самарқанд ва Бухоро тўғрисида (орасида, тарихга қизиқадигани бор шекилли, Амир Темурни ҳам тилга олиб ўтди) суҳбатлашиб кетишди. Шунга қарамай, биздаги айрим инсонлар уларнинг диққат қамровини "кенгайтириш" мақсадида кўплаб ишлар амалга оширмоқда. Масалан, бир неча ой илгари V-VII асрларга оид "Кунжуттепа" ёдгоролиги, шунингдек, Ўрдатепа ёдгорлигининг бир қисми бузиб ташланди. Шу орқали, келгусида сайёҳлар дўконлар, заправкаларимизни ҳам тилга ола бошлайди. Ёнимда вазни ўзимдан салкам учта келадиган инглиз эса манзилга етгунча тушлар мамлакатида сайр қилиб кетди. Вагон мониторида поезд тезлиги, тўхтайдиган бекатлар ва шу каби икки-уч жумла маълумот келтирилган экан. Ўзбек тилидаги ёзувларда кўпчиликни ҳамон терга соладиган х ва ҳ муаммоси кўзга ташланганининг шоҳиди бўлдим (оҳирги бекат деб ёзилган экан). Бухорода бизни карнай-сурнайлар садоси остида костюмларда кутиб олишди. Бразилиялик туристлардан бири футбол фахрийси Биродар Абдураимовни таниб қолди ва у билан ҳол-аҳвол сўрашди. Шундан сўнг меҳмонлар учун ажратилган махсус автомобилларда дастлаб бухоролик футбол фахрийси Раим Ҳайдарзода хонадонига ташриф буюрдик. У киши футбол соҳасида фаолият олиб борган ҳамда "Бухоро" стадионининг қурилишида фаол қатнашган экан.

"Эрталаб 5:30-6 ларда паркка чиқсам, одам гавжум бўлади, бундан хурсанд бўламан. Ҳарқалай, одамларнинг спортга, саломатликка бўлган эътибори ошган. Бизда 20 дан ортиқ мини майдон бор. Деярли ҳамма футболга қизиқади" деди Ҳайдарзода. 

Тушдан сўнг ЎФА ҳамда Бухоро фахрийлари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. ҳар доимгидек дуранг бўлади деб ўйлаб турган чоғимизда ундай бўлмади. ЎФА фахрийлари 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишди, мезбонларнинг 5-голни уришига вақт етмай қолди.

Бухоро ФА — ЎФА 4:5

Бухоро ФА: 1. Нурилло Ҳабибов, 2. Райим Хожиев, 3. Бобур Қодиров, 5. Алишер Шарипов, 6. Саид Ниғматов, 7. Ойбек Усмонов, 8. Завқи Ўрунов, 9. Эркин Нормуродов, 13. Райим Арабов, 15. Александр Ильин, 16. Хомид Ҳабибов, 17. Бахтиёр Файзуллаев, 18. Холиқ Раҳимов

ЎФА: 1. Анвар Жабборов, 2. Рустам Қодиров, 3. Маъмур Саидқосимов, 5. Нурулло Собиров, 6. Фурқат Хайруллаев, 8. Раҳмиддин Зикрияев, 10. Азамат Абдураимов, 11. Павел Соломин, 13. Александр Шапран, 14. Алексей Естафеев, 15. Нодир Жўраев, 16. Исҳоқ Ибрагимов, 18. Рустам Бобомуродов

Учрашувдан сўнг бир қатор футбол фахрийлари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Келаси кунни Бухорои Шарифдаги етти пирни зиёрат қилиш билан бошладик ҳамда руҳимиз енгил, қалбимизни хотиржам айладик. Айтишларича, етти пирни зиёрат қилиш Умра зиёратини амалга ошириш билан баробар экан.

Шундан сўнг ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигида Шофиркон туманидаги футбол академиясига ташриф буюрдик ва ўқувчилар билан учрашдик.

"Сизлар футболимиз келажагисизлар. Терма жамоани ўйинларини томоша қилинг. Бу орқали одамда ватанпарварлик туйғуси ошади. Қолаверса, кўпроқ китоб ўқинглар. Бу ақл билан ўйин намойиш этишга ёрдам беради", деди Равшан Эрматов.

Учрашув сўнгида китоблар ва футбол тўплари академия болаларига совға қилинди. Тўп етарлими деб сўраганда, албатта, барчадан "ҳа" деган жавоб келди, бироқ яқинимда турган битта болакай ростми-ёлғонми, "йўқ" деди, лекин унинг овози "ҳа"нинг ичида йўқолиб кетди. Кейин ўша болани йўқотиб қўйдим.

Академияда 21 та мураббий сабоқ берар экан. Афсуски, Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларига бирорта ўқувчиси жалб этилмаган экан. Бу қўлга дастрўмол ушлашга арзигулик ҳолат, албатта. Келгусида ушбу даргоҳдан ҳам етук футболчилар вояга етишига тилакдошман.


Сўнгра Бухоро вилояти ҳокимлигида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, ўзбек футболи фахрийлари, ёш футболчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда Ботир Зарипов вилоятда футбол ривожи йўлида амалга оширилган ишлар ва бўлажак режалар билан ўртоқлашди.

"Сўнгги йилларда Президентимизнинг ташаббуси билан барча спорт турлари, шу жумладан, футбол ҳам тараққий этди. Бугунги "Андижон"га қарши баҳсда меҳмонларга ҳам, ўзимизгаям омад тилаймиз (кулади). Футболга ниҳоятда қизиқадиган ходимларимиз бор. Ўзимиз ҳам футбол кўриб турамиз. Жумладан, "Машъал"га қарши ўйинни кўрдим. Учрашув дуранг билан якунланаётган бир пайтда рақиб жамоа қўшимча вақтда гол уриб кетди. Биз "аттанг" деб қолдик. "Бухоро"ни Суперлигага чиқариш учун ҳаракат қиламиз" деди Бухоро ҳокими.

Учрашув сўнгида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповга “Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони топширилди. Бундан ташқари, бир қатор фахрий ҳамда мутасаддиларга эсдалик совғалари берилди.

Кечга яқин тантанамизнинг асосий воқеаси — Про лига доирасидаги "Бухоро" — "Андижон" учрашуви бошланди. Мезбонлар бошига икки марта бахт қуши қўнганига қарамай, имкониятлардан фойдалана олмади. Натижада андижонликлар сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


19:00 - "Бухоро" – "Андижон" 1:2 (ТУГАДИ)

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Дилшод Жуманиёзов, Амал Султонов

Назоратчи: Исхак Ибрагимов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Бухоро. "Бухоро" СМ.

Голлар: Темурбек Исмоилов 11 - Илдар Маматказин 30, Суҳроб Бердиев 72.

Голга айланмаган пенальтилар: Обид Жўрабоев 77 (ноаниқ), Ҳумоюнмирзо Иминов 90+5 (дарвозабон).

"Бухоро": 13.Никола Стошич, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 10.Ҳумоюнмирзо Иминов, 14.Рустамжон Абдуҳамидов, 15.Обид Жўрабоев (с), 16.Жасур Ҳасанов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 23.Жасур Азимов, 25.Абдуҳолиқ Қурбонов, 99.Темурбек Исмоилов

Захира: 20.Сардор Қобулжонов, 4.Миржалол Жумаев, 18.Сардор Эминов, 19.Бекзод Сайидов, 70.Арислан Юсупбаев, 71.Сонг Лонгжи, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев, 88.Сирож Мелиев, 95.Темур Усмонов

"Aндижон": 1.Элдор Адхамов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 9.Богдан Милич, 14.Абдураҳмон Комилов, 15.Владимир Бубанья, 17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 20.Милочко Горан, 21.Илдар Маматказин (с), 22.Шаҳбоз Эркинов, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 29.Суҳроб Бердиев

Захира: 3.Азамат Исроилов, 7.Иззатилло Абдулҳақов, 8.Аҳрор Иноятов, 11.Зафар Полвонов, 19.Маликшоҳ Расулов, 66.Илҳомжон Алижонов, 77.Аҳмаджон Анваров, 99.Иброҳим Мухторов

Ўйиндан сўнг қайта келамизми-йўқми деган мақсадда тарихий обидаларни сайр айлашда давом этдик. Эътиборли томони, кечки овқатланишга бизни таклиф этишган ресторанда деярли ўзбек кишисини учратмадим, фақат туристлар овқатланишаётган экан. Нархлари Ван Дейкнинг бўйидай бўлса керак деб ўйладим ичимда. Бошқалар ҳам шундай ўйлагандир. Очиғини айтганда, кўҳна дунё шаҳри манзараларидан футболдан кўра кўпроқ роҳатландим. Тунги соат миллари энг юқоридаги рақам паллаларини кўрсатишига қарамай, анча-мунча сайёҳ ҳамон тарихий шаҳарни кезиб юрган экан. Шу тариқа, Бухоро билан қайта кўришиш илинжида хайрлашдик.

Эрта тонгдан ҳам эртароқ вокзал томон йўл олдик. Йўл-йўлакай таниқли футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва футбол фахрийси Бенямин Муратов билан суҳбатлашиб, ўзбек футболида қизиқарли воқеалардан тингладик. Улардан айримларини ҳавола қиламан.


Самолётни тўхтатиб турган Шацких (Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳикояси)

1999 йил Осиё кубоги саралаш доирасида БААда бўлиб турибмиз. Максим Шацких "Динамо" таркибида бюир ўйинда иштирок этиш учун Украинага жўнаши керак эди. Максим меҳмонхонадан аэропортга кетган, менга Баҳодир домла қўнғироқ қилди. У вақтлари телеграм каби ижтимоий тармоқлар йўқ эди. Домла менга шундай деди: "Мишани хонасини очинг (Миша — хоразмлик администатор), жавонда Макснинг паспорти қолиб кетибди". Максимнинг кузатаётганлар олиб чиққан деб ўлаган, кузатувчилар бу паспортини олган деб ўйлаган. Регестрация қиладиган киши Максимнинг паспортини сўраса, ҳеч кимда йўқ. Шундан сўнг ўша жойдан қўнғироқ қилишди. Ваҳоланки, самолёт учишига бир соатча вақт қолган. Улар Дубайни сайр этиб, сўнгра аэропортга етиб келишган. Делегациямизда таржимон йўқ эди. Мен таржимонлик қилганман. Хуллса, айтилган жойга қарасам, чиндан Шацкихнинг паспорти қолиб кетибди. Баҳодир ака "Бекатга чиқинг-да, такси билан тортишмасдан, қанча деса келаверинг. Биз буёқда самолётни тўхтатиб турибмиз. Иложи борича, жуда тез келиш керак. Кийимингизниям алмаштирманг, илтимос", деди. Таксистларнинг биттаси "йўқ" дейди, иккинчи, учинчисиям "йўқ" дейди, охири битта эронлик "хўп" деди. У Ал-Айн ичида юрадиган такси эди. Диспетчерга телефон қилиб, баъзи важларни айтиб, уч соатга жавоб олди. Мен сабабларини эшитиб, ундан кўра бошқа машинада кетганим яхши десам, "Ташвишланманг, муаммо йўқ" деди. Шундан сўнг, у бошқа машина ижарага олди. Кейин йўлга тушдик. "Тезроқ ҳайда" десам ҳам, белгиланган тезликдан оширмайди. Илтимос қилсам ҳам, 140 дан оширмайди. "Машинанг ҳеч нарсага ярамас экан" дедим. "Нега?" деб сўради. "Қара, сени ҳамма қувиб ўтяпти", дедим. "Шундоқ юриш керакми?" деди-да, тезликни 180 га оширди. "Ғиз" этиб етиб бордик. Машина тўхташ ҳудудининг уч томонида уч киши — Баҳодир ака, Маҳмуд ака, Максим уч тарафдан кутиб турибди. Максимга паспортини бердим, у кетди. Унга оқ йўл тиладим. Кейин билсам, улар 120 км масофага бир соатда етиб келишимни чамалаган ва самолётни тўхтатиб туришган. Хуллас, нималарнидир тушунтириб, самолётни бир соатдан ортиқроқ олиб турган. Мени такси тўхтатишим, таксиничининг ижарага автомобил олиши, хуллас, икки соат вақт кетган. Дубайдаги самолётда кондеционер йўқ, одамлар терлаб-пишиб ўтирибди. Биринчи қаторда бош вазир ўринбосари ҳамроҳлигидаги Украина делегацияси ўтирибди экан. Улар учмаётганининг сабабини сўраган. Самолётдагилар эса юкларни юклаб бўлишмаганини важ қилишган. Кейинроқ яна ҳақоратлироқ сўз айтган, "Ана, юклар қолмаган-ку", деб жиғибийрон бўлаверганидан сўнг, ходимлар "Футболчини кутяпмиз", деб айтишган. "Футболчи?! Марадонаними?!" деса, "Йўқ, ўзбек футболчисини" деб жавоб беришган. Макс кетди, "Реал"га қарши бир тайм ўйнади, ўшанда дуранг натижа қайд этилган. Ўша турнирда "Бангладеш" ва "Шри-Ланка"ни 6:0 ҳисобида енгганмиз, учинчи ўйинда Шацких ва Қосимовсиз "Ҳиндистон"ни 3:2 ҳисобида енгганмиз. Ўша ўйинларни мухлислар менинг жажжи "Panasonic" камерам орқали томоша қилишган. Штатив билан рақиб дарвозаси ортидан тасвирга олганман. Охирги ўйин (БАА 1:0 ҳисобида мағлуб этилган) икки хил шарҳда кетган. Жонли эфирда бошқа шарҳ, эртаси кунги такрорий эфирда ўзим шарҳлаганман. Араб шайхи ўйин куни барча чироқларни ёқишни буюрган, сабаби улар Ўзбекистонни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўл олишига ишонишган. Биз ғалаба қозониб, автобусда қайтганмиз. Ўн кун ичида араб ташкилотчилари барча шароитларни муҳайё қилишган, чўлдаги минерал булоқдан тортиб ҳайвонот боғигича олиб боришган. Бироқ ютқазиб қўйгач, ҳеч ким кузатгани чиқмаган.


Аэропортдаги "тревога" (Бенямин Муратов ҳикояси)

2006-2007 йиллар оралиғида миллий ва ёшлар жамоамиз билан Озарбайжон томон йўлга отландик. Мен ёшлар жамоасига масъулман. Озарбайжонликлар бизни яхши кутиб олишди. Янги майдонда ўйин ўтказдик. Қайтишда билетларни регестрациядан ўтказяпмиз. Бироздан сўнг аэропортда эъло беришди. "Ҳурматли Ризвоев Абдулла! Аэропорт администрациясига келишингизни сўраймиз". Бу беш-олти марта такрорланди. Мен бунга эътибор бермадим. Абдулланинг ўзи ёнимга келиб, "Бенямин ака, мени чақиришяпти". Нима бўлганинин тушунмасдан, администрацияга йўл олдик. Эшикни очсак, менга қараб, "Сиз Ризвоев Абдулламисиз?" деб сўради. "Ҳа, мен, нима гап?" дедим. Қарасам, улар ўрнидан туришди. Ҳаммаси жилмайди,кайфияти яхши. Мени кўрсатишяпти бир-бирига. "Жаноб Ризвоев Абдулла! Сиз Озарбайжон ҳаво йўлларининг бир миллионинчи йўловчисига айландингиз! Авиакомпаниямиз номидан табриклаймиз", дея тилла соат совға қилишди. Қайсидир журналист бу ҳақда газетага ҳам ёзибди.


Студент Толибжон Қосимов (Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳикояси)

Championat.asia сайти ходими Толибжонга ҳам дарс берганман. "Бунёдкор"да ҳам ишлаб юрган пайтларим бир кун менга қўнғироқ қилди: "Устоз, ёнингизга борсам майлими?" деди. Келди, флешкада диплом ишини олиб келибди. Шуни кўриб чиқиб, розилик берсангиз, ҳимоя қилиб юборардим. "Қачон?" деб сўрадим. "Эртага" деди. "Кўрайликчи аввал" дедим. Албатта, барча диплом ишлари ҳам дастлаб мукаммал бўлмайди. Баъзи камчиликлар кўзга ташланди. Камчиликларини кўрсатиб, тузатиш керак бўлган жойларини кўрсатдим. "Эртагача тузатишга улгурсангиз, гап бўлиши мумкин эмас, имзо қўйиб бераман", дедим. Эртасига тонгда келди. Яна бироз хатолари бор экан. Ёнимга чақириб, хатоларини биттама-битта таҳлил қилганмиз. Эрталаб бошланган ишимиз кечқурун 7-8 ларда тугаган. Эртасига бориб дипломини ҳимоя қилди. Роса зўр йигит, эҳтимол, мендан хафа бўлгандир", деб ўйладим. Сентябрь охирида менга қўнғироқ қилди. "Устоз, 1 октябрь куни вақтингиз борми" деди. Кейин билсам, Толибжон мен ва Нодирхўжа Йўлдошевни Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан меҳмон қилгани чақирган экан.

Биринчи шарҳ (Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳикояси)

Илк шарҳим ўйинчоқ бўлган. "Пахтакор" стадионида 1992 йил 2-тайм эфирга кетадиган ўйин бўлган. Ўша вақтларда бор-йўғи иккита телеканал бор эди. Ахрор Аҳмедов деган киши "Туркистон" газетасида бош муҳаррир ўринбосари лавозимида ишларди. Мен эса Тил ва адабиётга оид журналда бош муҳаррир ўринбосари эдим. Тушлик вақти у киши билан пинг-понг ўйнардик. Ахрор телевиденияга "Газеталар шарҳи" кўрсатувига келарди, мен "Ўзбек тилини ўрганамиз" кўрсатувини олиб борардим. Бир маҳал Ахрор ака келди-да, "Мен сизни футбол шарҳловчилигига тавсия қилиб келдим" деди. "Нега ўзингизни эмас?" дедим. Сабаби, у кишининг ўзи ҳам футболни яхши тушунади. "Бизникилар уч метрдан гол уролмаса сўкиб юборишим мумкин, — деди ҳазиллашиб. Эртага кечқурун футбол бор экан, ўшанга борамиз". Менда аккредитация бор эди, "Пахтакор" ўйинларининг ҳаммасига келардим. Журналистлар учун икки қатор жой ажратиларди. Эртароқ келганларга ўрин насиб этса, кечикканлар бўш ўриндиқ қидириб қоларди. Азим Алимов, телевидениянинг спорт таҳририяти бош муҳаррири таркиблар қоғозини олиб чиқиб, менга узатди ва "Мана таркиблар, домла, фақат бу ўқув кўрсатуви эмас,сал тезроқ гапириш керак. Бўлмаса тўп кетиб қолади. "Худсовет" бор. Мабодо ўтмаса, хафа бўлмайсиз", деди. Мен эса, "Азим ака, мен Аҳрор аканинг ҳурмати учун, сизга ваъда бериб қўйгани учун келдим" деб айтдим. Ўйин бошланди, шарҳладим. Биринчи шарҳда ҳеч қандай ҳаяжон бўлмади. Биринчи таймдан сўнг у киши келиб, "Зўр, гап йўқ! Мен бундай ўйламагандим" деб чиқиб кетди. Кейин уйга борсам, Азим ака менга қўнғироқ қилган экан. Қайта қўнғироқ қилсам, "Эртага кечқурун нима иш қиласиз?" деб сўради. "МҲСКда футбол бор, шунга бораман", деб айтдим. "Эээ, яхши, ўша ўйинни шарҳлайсиз", деди. "Азим ака, "худсовет" нима бўлади" десам, "Бўлди, улар эшитди ва маъқуллади" деди. Шу тариқа, футболдаги шарҳловчилик фаолиятим бошланди.


Даҳшат (Бенямин Муратов ҳикояси)

Таиланддан терма жамоа билан қайтаётганимизда самолёт ўз-ўзидан ваҳимали ҳаракат қила бошлади. Мен Непо́мняший билан ўтирибман, ортимизда Клецков бор. Клецков ўн марта "Боженка, спасти" деб бақирди. Бироз вақт ҳаммаси жойига тушди. Кейин яна ваҳима бошланди. шундоқ турсам, нарироқда Бақоев. Эҳтимол, хаёлига "Пахтакор-79" келгандир. "Қўйсангчи" дедим. Кейин Анвар Ражабов хотини ва болалари билан хайрлашганини айтди. Бир киши — Алишер Никимбаев ҳеч нарсани сезмасдан ухлаб ётганди. Кейин орқага ўтдим, стюардессалар бемалол ўтирибди. "Нега ўтирибсан" деб бақирдим. Тинчланишим керак эди. Кейин ҳаммаси яхши бўлди, эсон-омон қўниб олдик.


Яна бир неча қизиқ ҳангомалар шоҳидига айландим. Эҳтимол, кейинроқ бу ҳақда яна нимадир қораларман. Бухоро сафаримиз эса шу жойда поёнига етди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика