Адейеми "Челси" билан ўйинда "Боруссия"га ёрдам бера олмайди
21 фев 2023 12:45
Янгиликлар
Адейеми "Челси" билан ўйинда "Боруссия"га ёрдам бера олмайди
"Боруссия" Дортмунднинг германиялик чап қанот вингери Карим Адейеми жароҳати сабаб 3 ҳафтага яқин майдонга туша олмайди.
Бу ҳақда немис клуби матбуот хизмати хабар берди.
21 ёшли футболчи Германия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган "Герта"га қарши учркшувда (4:1) жароҳат олди.

Шу тариқа, Карим Адейеми Чемпионлар Лигаси 1/8 финали жавоб ўйинида Лондоннинг "Челси"сига қарши ўйинда "Боруссия"га ёрдам беролмайди. Баҳс 7 март куни бўлиб ўтади. Дортмундликлар биринчи ўйинда айнан Адейемининг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар