UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Дарвин Нуньес Испаниянинг грандига ўтиши мумкин  0 10:24«Манчестер Сити» 19 ёшли вингерга 90 миллион евро тўлашга тайёр  9 09:48«Ал Насср» «Арсенал»га 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр  3 09:21Ламин Ямаль орзуси ҳақидаги саволга жавоб берди  5 08:55Ҳусанов Сондан ўтиб кетди. Осиёнинг энг қиммат ТОП-10 футболчилари маълум  23 08:25«Тоттенхэм»ни бошқариш учун асосий номзодлар маълум  1 07:58Суперлига. Иккинчи турда мухлислар ташрифи стадионларда қандай бўлди?  9 07:32Ҳусанов ТОП-5дан жой олди  6 00:45ЎФА президенти Баҳодир Қурбонов ЖЧ саралашининг муҳим учрашувларидан олдин миллий жамоа билан учрашди  9 00:24Ўзбекистон терма жамоасининг 18 март кунги машғулотлари (Ҳусанов ва Машарипов билан интервью)  12 00:04Ўзбекистон миллий терма жамоаси машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:45Мбаппе Дешамдан кейин ким Франция термасини бошқариши кераклигини айтди  5 23:20Ламин Ямал: "Ливерпуль" мусобақани тарк этганидан сўнг "Барселона" ЕЧЛ ғолиблиги учун фаворитга айланди"  33 22:55Қирғизистонга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон термасида йўқотиш(лар)  15 22:31Жалолиддин Машарипов: "Абдуқодир планкани кўтариб юборди. Жаҳон чемпионатига чиқсак, қолган футболчиларга ҳам йўл очилади"  21

Абдурашид Исмоилов: "УзДонгЖу"нинг мақсади биринчи ўринни олиб олий лигага чиқиш" Янгиликлар

Абдурашид Исмоилов: "УзДонгЖу"нинг мақсади биринчи ўринни олиб олий лигага чиқиш"

«Динамо» - «УзДонгЖу» (1:0) ўйинидан кейин «УзДонгЖу» бош мураббийи Абдурашид Исмоилов учрашув борасидаги фикрларини билдирди.

- Бугунги учрашув борасидаги фикрларингиз?

- Самарқандда оғир учрашув бўлишини кутгандик. Чунки, «Динамо» Олий Лигадан қуйи лигага тушган бўлсада, ҳозирда яна Олий Лигага қайтишни мақсад қилган. Шуни билган ҳолда Самарқандга пухта тайёргарлик билан келгандик. Шу билан бирга рақиб ҳам бизга қарши яхши тайёргарлик кўрганлиги кўринди. Улар тажриба бобида устун келишди. Бугун омад ҳам улар томонда бўлди ва ғалаба қозонишди. Ўйлайманки, кейинги ўйинлардан биз яна мақсадимиз сари олға интиламиз.

- Ўйин жуда кескин ўтди, огоҳлантиришлар, четлатиш ва пенальти. Ўйинга нимадир таъсир қилдими?

- Учрашувнинг кескин ва асабий ўтишини кутгандик. Ҳакамлар қарорларига келсак, уларни ишини баҳолаш менинг эмас, назоратчиларнинг ваколатига киради. Мен фақат шогирдларим ўйини ҳақида гапиришим мумкин.

- «УзДонгЖу» 3-турда «Зомин»га қарши майдонга тушиши керак эди. Баҳс ўтказилмагач, жамоангизга техник ғалаба ёзилди. Шу куни Янгиердаги ўйин ўтказилмаслигига нима сабаб бўлди?

- Мезбон жамоа «Зомин» ўйиннинг Янгиерда ўтишини маълум қилганди. Учрашувга ўз вақтида етиб бордик, аммо «Янгиер» стадионида ўйин ўтказилмаслигини билдиришди. Бизга айтилишича, мезбон жамоа ва стадион Янгиерда ўтиши керак бўлган ўйинни Сирдарё вилояти ИИБга маълум қилмаган. Яъни уларга айтиб, рухсат олишмаган. Чунки стадионда тартибни сақлаш ходимлари бўлиши шарт.

- «УзДонгЖу» 4 ўйинда 9 очко жамғарди. Бу ёмон натижа эмас. Клуб олдига муайан вазифа қўйилганми?

- Албатта. Ҳар бир клуб ва мураббийнинг ўз олдига қўйган мақсади бўлади. Биласиз, «УзДонгЖу» 2008 йилда Олий Лигада иштирок этганди. Бу йил ҳам биринчи ўринни эгаллаб, Олий Лигага чиқишни мақсад қилганмиз.

«Динамо» Матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика