UZ

Сўнгги янгиликлар

22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  6 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  4 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  4 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  120 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  16 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  4 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3

Абдумалик Тошпўлатов: “Омадимиз келмагани туфайли рақибга имкониятни бой бердик” Янгиликлар

Абдумалик Тошпўлатов: “Омадимиз келмагани туфайли рақибга имкониятни бой бердик”

Про-лиганинг 19-турида “Янгиер” ўз майдонида “Хоразм”га қарши майдонга тушди ҳамда 2:1 ҳисобида рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

Мазкур учрашувдан сўнг янгиерликлар сардори Абдумалик Тошпўлатов билан суҳбатлашдик.

- Бугун ўйин жуда қизиқарли бўлди, - дея сўз бошлади Тошпўлатов. Шу ўринда “Хоразм” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин давомида бизда голли вазиятлар юзага келди. Бироқ омадимиз келмади. “Хоразм” эса қарши ҳужумларда яхши ўйнади ва имкониятларидан тўғри фойдаланиб, дарвозамизни икки маротаа ишғол қилди. Омадимиз келмагани туфайли бугун биз ютқазиб қўйдик.

- “Янгиер” барқарор ўйин намойиш қила олмаётганига нималар сабаб бўлмоқда?
- Таркибимизда ўзгаришлар юзага келди. Бу эса ўйин услубимизни ўзгаришига сабаб бўлди. Шу жиҳатлардан ўйин услубимизда пасайишлар кузатилмоқда.

- Мавсум бошланиши арафасида клуб олдига қандай вазифалар қўйилган эди? Эндиликдаги вазифалар нималардан иборат?
- Раҳбарият мавсум бошланиши арафасида Суперлигага йўлланма олиш вазифасини юклатганди. Мураббийлар ва футболчилар алмашинуви туфайли кўплаб очколарни бой бердик. Эндиликда эса имкон қадар ўз ўрнимизда қолиш учун курашмоқдамиз.

- Клубда ишлаб кетган мутахассислар хусусида нималарни айта оласиз?
- Ким ишлаган бўлса ҳам жамоага нимадир олиб киришга ҳаракат қилди. Шу ўринда мен Илдар Сакаев борасида гапирсам. У жамоамизга анча фойдаси тегди. Кучли мутахассис. Бу инсонга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Келгусидаги фаолиятига омад тилаб қоламан!

- Шартномангиз қачон якунига етади? Бошқа клублардан таклифлар бўлябдими?
- “Янгиер” билан шартномам шу йилнинг декабрь ойида якунланади. Олдимда бир нечта клублардан таклифлар бор. Ҳозирча бу қайси жамоалар эканлигини айта олмайман. Мавсумни якунлаб олаверайликчи, қолганини вақт кўрсатади.

- Бугунги кунда “Янгиер”нинг молиявий ҳолати қандай?
- Ўртача. Раҳбарият ютган ўйинларимиз учун мукофат пулларини бериб келмоқда. Маошларимиз бўйича секин-аста берилмоқда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика