

"Ушбу йиғин яхши ўтди. Иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Ўйлашимча бир-биримизни тушуниб олишимиз учун бироз вақт керак эди. Шунинг ҳисобига биринчи ўйинда қийналдик. Лекин, ёмон ҳаракат қилмадик деб ўйлайман. Вадим Абрамовнинг терма жамоа ва клубдаги талаблари ва кўрсатмаларида деярли фарқ сезилмади. Лекин, барибир терма жамоа бошқа, клуб бошқа. Футболчилар ҳар хил клублардан келсада терма жамоада барча ягона мақсадда бирлашади. У ҳам бўлса ватан учун бор кучимиз билан тўп тепиш ва бизга берилган имкониятдан максимал даражада фойдаланиш. Ўз ҳаракатларимиз билан бош мураббийда илиқ таассурот қолдиришга ҳаракат қилдик",- дейди Абдуллаев.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.



