UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо биз кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  0 19:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 0:1 (матнли трансляция)  3 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  68 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  33 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  4 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1

Абдужамол Исроилов: “Кечаси уйқудан уйғониб кетсам ҳам, тезроқ оёғимнинг тузалишини ўйлайман” Янгиликлар

Абдужамол Исроилов: “Кечаси уйқудан уйғониб кетсам ҳам, тезроқ оёғимнинг тузалишини ўйлайман”

Барча спортчилар сингари футболчилар ҳам карантин даврини ўз уйларида, оила даврасида ўтказишмоқда.

Ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда, “Навбаҳор”нинг  маҳоратли ярим ҳимоячиси Абдужамол Исроилов билан телефон орқали боғланиб, унга ўзимизни қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.

- Карантин пайтини уйда қандай ўтказяпсиз? Зерикмаяпсизми? Футболни соғиндингизми?

- Албатта, барча футболчилар қатори, мен ҳам карантин даврини уйда ўтказяпман. Жароҳат сабабли, футболдан анча муддат четда бўлдим. Айни пайтда жамоамиз мураббийларининг уйда машғулотлар ўтказиш учун белгилаб берган дастурлари асосида уйимизда якка тартибда машқлар олиб боряпман.

Ҳозирча кунига машғулотлар олиб бораётганлигим боис, унчалик зерикиш йўқ. Албатта, футболчи бўлганлигингиздан кейин, касбингиз шу соҳага дахлдор бўлганидан кейин, футболни соғинасиз-да! Соғинмай бўладими? (кулади).

- Жароҳатингиздан тўлиқ фориғ бўлдингизми? Энди оғриқлар безовта қилмаяптими?


- Тўғрисини айтсам, жароҳатимдан ҳали унчалик тўлиқ фориғ бўлмадим. Боиси, жароҳат анча жиддий бўлган экан. Аммо аста-секин югуришни бошладим, таъкидлаганимдек, уйда якка тартибда машғулотлар олиб боряпман. Қисқаси, жароҳатдан тезроқ фориғ бўлишга интиляпман. Худога шукр, оғриқлар унчалик безовта қилмаяпти.

Фурсати келганида, яна шуни ҳам қўшимча қилмоқчиманки, кўпчилик мухлислар: “Абдужамолнинг жароҳатдан тузалиши чўзилиб кетди”, деб ўйлашлари мумкин. Афсуски, жароҳатим анча жиддий экан. Айни пайтда бутун фикрим тезроқ ундан қутулиб, клуб раҳбарияти томонидан айни пайтда кўрсатилаётган ғамхўрлик ва ёрдамга муносиб жавоб қайтариш.

Кечаси уйқудан уйғониб кетсам ҳам, тезроқ оёғимнинг тузалишини ўйлайман.

Худо хоҳласа, жароҳатимдан тезроқ фориғ бўлсам, чиройли ўйинларим ҳамда голларим билан “Навбаҳор”нинг зафарларига муносиб ҳисса қўшиш ниятидаман.


- Жамоаларга машғулотлар ўтказишга рухсат берилса, умумий машғулотларга қачон қўшиласиз?

- Бу ҳақда аниқ маълумот айта олмайман. Машғулотларга рухсат беришаверсин-чи, балки, шунда умумий машғулотларга қўшиларман. Шунга ҳаракат қиляпман, албатта.

- Карантиндан сўнг, давом эттириладиган Суперлига баҳсларида сенсациялар юзага келиши эҳтимолига қандай қарайсиз?


- Барча жамоалар жорий мавсумга пухта тайёргарлик кўрган. Карантиндан сўнг, футболчилар майдонга янада кучли иштиёқ билан чиқишади. Тўғри, мухлисларсиз ўйнаш бироз қийинчилик туғдириши мумкин. Аммо карантиндан кейинги футбол анча қизиқарли тарзда кечади, менимча.

- Болалигингизда кумирингиз ким бўлган? Ҳозирги футболчилардан қайсинисига ҳавас қиласиз?


- Болалигимда Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Уэйн Рунининг ўйинларига ҳавас қилардим. Ҳозирги футболчилардан эса Бразилия терма жамоаси ҳамда “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Каземиронинг ўйинларига ҳавас қиламан.

- Жорий мавсумда “Навбаҳор”нинг олдига Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилди. Жамоанинг ушбу мақсадни амалга ошириш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Жамоамизнинг айни пайтдаги таркиби ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга қодир. Боиси, “Навбаҳор” сафидан анча тажрибали ва маҳоратли футболчилар ўрин олишган. Шу боис, Суперлигада совринли ўринлар учун кураш олиб борамиз. Бундан ташқари, ўзингизга маълум, бу йил Ўзбекистон кубоги финали биз учун қадрли бўлган Намангандаги стадионда ўтказилади. Мазкур имкониятдан самарали фойдаланиб, биллур совринни қўлга киритиш учун бор кучимизни сарфлаймиз, деган умиддаман.

Умуман олганда, кўп йиллик танаффусдан сўнг, мухлисларга қувонч улашишни ният қилганмиз.

- Сизнингча, футболда маҳорат нечоғлик муҳим?

- Албатта, миллионлар ўйинида маҳоратнинг ўзига яраша ўрни бор. Аллоҳ ҳар бир футболчига бироз бўлса-да, иқтидор, маҳорат беради. Буни эса меҳнат билан такомиллаштирилади. Шунинг учун маҳорат ҳамда меҳнат уйғунлашса, футболчининг ўйинларида ўсиш кузатилади.

- Мухлисларга қандай тилакларингиз бор?


- Жамоамиз ишқибозларини яқинда нишонланган Рамазон ҳайити билан табриклайман. Уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайман. Мухлислар менинг ҳам тезроқ яшил майдонга қайтишимни кутиб, қўллаб-қувватлаб туришибди. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Худо хоҳласа, коронавирус пандемияси тезроқ ортда қолиб, ишқибозларнинг яна стадионларни тўлдириб ўтиришларига тилакдошман. Бахтимизга мухлислар доимо соғ-саломат бўлишсин, илоҳим!


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика