Аббос Махсталиев янги мавсумда ҳам "Нефтчи"да ўйнайди

Narzulla Saydullayev
10 янв 2016
Ҳуқуқий жиҳатдан "Пахтакор" жамоасига тегишли бўлган Аббос Махсталиев олий лига-2016ни ҳам "Нефтчи"да ўтказиши аниқ бўлди.

Ўтган йили "Нефтчи" жамоаси сафида 25та ўйинда иштирок этган футболчи фаолиятини яна Фарғонанинг "Нефтчи" клубида давом эттиришини маълум қиламиз. "Нефтчи" ва "Пахтакор" жамоалари футболчининг трансфери борасида келишувга эришишган.
 
Маълумот ўрнида, Аббос "Нефтчи"даги илк мавсумида 25 ўйинда жамоа шарафини ҳимоя қилиб, 2 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Биз Аббоснинг бу йилги фаолиятида ҳам омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!  

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz