Аббос Махсталиев бутсаларини михга илди

Aslanov Jasurbek
15 авг 2021, 17:25
Ўз вақтида мухлислар ва мутахассислар томонидан келажаги порлоқ ўйинчи сифатида қаралган Махсталиев бутсаларини михга илишга қарор қилди.

Суперлига клубларида барқарор ўйин кўрсата олмай, ПРО-Лига жамоаларида қўним топган сирдаёрлик футболчи бу йил Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасида кўриниш берганди. Аммо кейинчалик бу жамоа тарқатиб юборилгач, Аббос Тошкент вилоятининг “Рубин” жамоасига бориб қўшилди. Ажабланарлиси ушбу жамоа ҳам кўп ўтмай мусобақадаги иштирокини тўхтатди. Шундан сўнг Аббос ўзига янги жамоа топишга қийналди чоғи. Натижада собиқ футболчи мураббийликка ўтишга қарор қилди. Олинган маълумотларга кўра, Махсталиев “Янгиер футбол академияси”да мураббий сифатида иш бошлаган.  

Сайтимиз номидан Аббос Махсталиевнинг мураббийлик соҳасидаги фаолиятига омад тилаймиз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia