Аарон Рэмзи: «Таслим бўлмадик ва ғалаба қозондик»

Narzulla Saydullayev
17 авг 2014
«Арсенал» ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи АПЛ 1-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас»га қарши ўйиндан (2:1) сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Кристал Пэлас»га қарши ўйин оғир бўлди. Ушбу ҳафтада уларнинг мураббийи ишдан бўшади, бу эса биз учун сюрприз бўлди.

Пулис тузган жамоа бизга етарлича ташвиш туғдирди. Жамоавий ўйин юксак даражада.

Ўтган мавсумларда илк турда ғалаба қозона олмагандик, бу йил қора анъанани буза олдик. Энг муҳими таслим бўлмадик ва ғалаба қозондик.

У қадар яхши ўйнай олмадим, бироқ учрашув сўнггида муҳим голни урдим», – дейди Рэмзи.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru