UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21Coca Cola Суперлига. АГМК - "Андижон" (Матнли трансляция)  13 17:14"Манчестер Юнайтед" Матага янги шартнома таклиф қилади  0 17:03"Навбаҳор" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов "Машъал"дан учралган мағлубиятдан кейин нима деди?   6 16:59Coca Cola Суперлига. "Қизилқум" - "Металлург" 0:0 (матнли трансляция)   3 16:42Ҳамид Саҳаридан қишки карикатуралар  5 16:12"Женоа" ва "Атлетико" собиқ ўйинчиси: "Шомуродов мухлислар меҳрини қозониши учун жон куйдириши ва голлар уриши керак"  7 16:00Про лига. "Турон" "Шўртан"ни мағлуб этди ва Суперлигага чиқиш имкониятини сақлаб қолди  26 15:54"Манчестер Сити" Бентанкурга қизиқмоқда  1 15:50 Футбол маҳорати мактаблари ўртасида "Ўзбекистон кубоги" мусобақасининг 1-тур натижалари билан танишинг  0 15:16"Барселона" Пикенинг жароҳати сабаб Гарай билан шартнома имзолаши мумкин  7 14:55Coca Cola Суперлига. "Машъал" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  83 14:48Омар Моманидан карикатура: "Ливерпуль" "Энфилд"да АПЛ доирасида 64та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  7 14:21"Интер" январда Жиру билан шартнома имзоламоқчи  1 14:09Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 14:02Одил Аҳмедов футбол академияси "Олимпиада-32" лойиҳасини йўлга қўяди, 18 нафар болага бепул ётоқ!  15

А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Верона" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Верона" билан дуранг ўйнади

А Сериянинг 5-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Верона" учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Ювентус – Верона 1:1 

«Альянц Стэдиум»

Гол: Кулусевски 78' - Фавилли 60'

Ювентус – Шенсни, Демирал, Данило, Бонуччи (Фработта, 75), Рабьо, Артур, Рэмзи (Вриони, 90), Куадрадо, Бернардески (Кулусевски, 61), Мората, Дибала.

Верона – Сильвестри, Алан Эмперор, Ловато, Чеккерини (Мангани, 55), Фараони, Закканьи, Лазович, Колли, Роналду Виейра, Тамез (Илич, 51), Калинич (Фавилли, 55, Барак, 62).

Огоҳлантиришлар: Роналду Виейра (39), Лазович (57), Алан Эмперор (69), Кулусевски (90), Фараони (90). 


Ўйин якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+4. Зарба!  Ана холос! Сильвестри қаҳрамонга айланиб кетди, у бу гал Куадрадонинг зарбасини қайтаришга эришди. 

90+3. Уууухх! Дибаланинг зарбасини қайтарган Сильвестри кейинга вазитятда Моратанинг зарбасини қўлига илиб олди. 

90+2. Жанжал иштирокчилари Кулусевки ва Фараони сариқ карточка олишди. 

90+1. Майдонда футболчилар ўртасида жанжал юзага келди.   

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди. 

90. "Ювентус"да ўзгариш: Рэмзи ўрнига Вриони тушди.

88. Мезбонлар ғалаба қозониш ниятида кетма-кет ҳужум уюштирмоқдалар. 

86. Уууухх!  Дибаланинг зарбаси озгина ноаниқ кетди, бугун Паулонинг омади келмаяпти. 

85. Рэмзининг ичкарига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. 

83. Фараони ўйиндаги фаол ўйинчилардан бири Кулусевскига нисбатан қоидани бузди.  

81. Зарба!  Дибаланинг айлантирма зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

80. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 56% - 44%

78. ГООООООООООООООООЛЛ! Кулусевски дриблинги орқали рақибларни алдаб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1! 

76. Зарбааа! Дибаланинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегди!  Қандай вазият! 

75. "Ювентус"да ўзгариш: жароҳатланган Бонуччи ўрнига Фработта ўйинни давом эттиради. 

74. "Юве" сардори Бонуччи жароҳат олган кўринади, у ўзида оғриқ ҳис қилмоқда. 

72. Зарбаа!  Моратанинг яқин масофадан тепган тўпини Сильвестри ушлаб олди. 

72. "Ювентус" ҳужум ташкил этишга уриняпти. 

70. Зарбаа! Дибаланинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегди. 

69. Дибалага нисбатан қўпол ўйнаган Алан Эмперор сариқ олди. 

68. Кулусевски катта тезликда ичкарига кириб борди ва зарба йўллади, унинг зарбаси ҳимоячилар томонидан "блокланди". 

67. Кулусевскининг хавфли узатмасини Мангани қайтарди. 

 65. "Маэстро"нинг нима қилишга боши қотган. 

64. Зарбааа! Дибаланинг зарбаси йўлига тўғаноқ чиқишди. 

62. "Верона"да алмаштириш: жароҳатланган гол муаллифи Фавилли ўрнига Барак тушди.  

61. "Ювентус"да ўзгариш: Бернардески ўрнига Кулусевски майдонга тушди. 

60. ГОООООООООООООООООЛЛЛ!  Фавилли ҳичобни очди – 0:1! 

57.  Лазович тўпни қўл билан ўйнагани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

55. "Верона"да 2 та алмаштириш: Калинич ўрнига Фавилли, Чеккерини ўрнига Мангани туширилди. 

53. Зарба!  Коллининг зарбасига аниқлик етмишмади. 

52. "Верона" ҳужумчилари "Юве" жарима мадони ичига кириб боришди, Фараонининг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

51. "Верона"да ўзгариш: Тамез ўрнига Илич тушди. 

49. Куадрадо Закканьини йиқиди, ҳакам ўйинни тўхтатди. 

48. Меҳмонлар вазият яратишга уринишмоқда. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Танаффус! 

45. Гол ВАРДа текширилди ва офсайд туфайли бекор қилинди. 

45. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!  Мората бирга-бир ҳолатдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди – 1:0! 

43. Зарба!  Моратанинг зарбаси анча ноаниқ кетди. 

42. Демиралдан муваффақиятди "подкат" ва хурсандичилик, у "Верона"нинг хавфли тус олиши мумкин бўлган вазияти олдини олди. 

41. Зарбаааа!  Кудрадонинг даҳшатли зарбаси дарвоза тўсинига тугиб қайтди. 

39. Дибалага нисбатан қўполлик ишлатган Роналду Виейра огоҳлантирилди. 

38. Бонуччи Калинични итариб юборди, жарима зарбаси белгиланди. 

35. Колли Данилони осонлик билан алдаб ўтди ва пас берди, унинг пасига Калинич эга чиқолмади ва ҳимоячиларга ёрдамга келган Артур тўпни эгаллаб олди.

34. Ууух! Рэмзининг узатмасидан кейин Моратанинг зарба йўллиш учун қилган ҳаракати сал омадсиз чиқди. 

33. "Ювентус" рақибдан тўпни олиб қўйиб, дарҳола олдинга ўтди, Дибаланинн зарбаси "блокланди". 

32.  Мората Чеккеринини йиқитишга мажбур бўлди, ҳакам қоида бузиш қайд этди. 

30. Зарба!  Лазовичнинг ўзига хос узатмасидан сўнг Эмперорнинг йўллаган зарбаси озгина ноаниқ чиқди. 

28. Калинич Бонуччига нисбатан қўполлик ишлатди, Бонуччи озроқ жабр кўрди. 

27. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 52% - 48%

25. Лазовичнинг узатмаси Данило томонидан ортга қайтариб юборилди. 

23. Ууухх! Коллининг қулай пасига ҳеч ким етиб бора олмади, акс ҳолда "Юве" учун қимматга тушиши мумкин эди. 

20. Зарбааа!  "Юве" қарши ҳужумга ўтди. Бернардескининг ўткир бурчак томон йўллаган тўпи Сильвестри томонидан қайтарилди. 

18. Бернардески чапда турган Рэмзига пас берди, уэльслик футболчи зарба йўллашга уринди, аммо шу лаҳзада Аарон ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани маълум қилинди.

16. ГОООООООООЛ!  Колли!  Йўқ, у офсайдда қолган экан. 

14. "Верона"да дастлабики бурчак зарбаси, Шенсни ўз шерикларини сергак туришга чақиряпти.

12. Туринликлар пас беришда жуда кўп хатоликка йўл қўйишмоқда. Пауло Дибала нариги қанотдаги Бернардескини тўп билан таъминламоқчи бўлди, бироқ тўп "Верона" сардори Фараонига етиб борди.

11. Энди Бонуччи жуда қўпол ўйин кўрсатди. "Ювентус" сардори хорватиялик форвард Калиничнинг оёғига тепди.

10. Алан Эмперор Дибалага нисбатан ўта қўпол ўйнади, ҳакам Эмперорни оғзаки равишда огоҳлантирди. 

7. Данило Коллини йиқитди, "Верона" жарима зарбасидан унумли фойдалана билмади. 

5. Рэмзи ўнг қанатдан олдинга борган Дибалага пас берди, Пауло ичкарига кириб боришга ҳаракат қилди, шу пайтда ҳакам томонидан офсайд қайд этилди. 

4. Туринликлар бурчак тўпидан фойдалана олишмади, вероналиклар қарши ҳужумга ўтишгу уриндилар, аммо бунга Рэмзи ва Куадрадо йўл қўйишмади.

3. Рэмзи чап қанотда тўпга эгалик қилиб, зарба беришга уринди, "Верона" сардори Фараони ўз вақтида хавфни бартараф этишга эришди.

2. Ўйиндаги биринчи жарима тўпи, уни Дибала амалга оширди. Рабьога нисбатан Роналду Виейра қоидани бузганди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Жамоаларнинг чигил ёзди машғулотлари якунланди 

Мезбонлар стадионга етиб келишди

Таркиблар маълум

- Баҳс Тошкент вақти билан 00:45 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари!  Бугун Италия А Сериясининг 5-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Верона" учрашуви гувоҳига айланамиз. Мазкур ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+7   
26 окт 05:13:27
BERLUSKONI
Милан бугун Романи мағлуб этса, 5-турдаёқ чемпионлик учун дадил қадам ташлаган бўлади. 5-турдаёқ Рома билан Лациолардан 8 очко, Ювентус ва Аталанталардан 6 очко, Интердан 5 очко, Наполидан 4 очко илгарилаб кетади. Давай Милан тўхтама! Чемпионлик учун олға! БИЗ СЕН БИЛАН!!!
+7   
26 окт 05:08:24
BERLUSKONI
Россиянинг футбол сайтларида Наполи 11 очко тўплаган. Ўзбекистон сайтларида эса 12 очко. Европа сайтлари ҳам 11 очко кўрсатмоқда. Бизнинг сайтлар жуда пассив ва қолоқлиги шундоқ билиниб турибди
+3   
26 окт 06:30:51
Azizbek Rustamovic
Davletov Surojbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Juve Verona bilan zòrģa òynayabdi Barca bilan qanday òynarkin Ronaldo soģayib maydonga tushsa ham Juve yutqazsa kerak bu òyini bilan nima bòlganda ham Juvega omad.
Hotirjam bo‘lavering.Barsa ham zo‘rg‘a o‘ynayapti o‘zi.zo‘rg‘a o‘ynayotgan Realni yutolmadi.menimcha juda zerikarli o‘yin bo‘ladi
+2   
26 окт 12:41:29
ELCAPITANО
Azizbek Rustamovic фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bavariya.
Bavaria ham yeb qoydiku
+2   
26 окт 09:18:41
ELCAPITANО
Azizbek Rustamovic фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hotirjam bo‘lavering.Barsa ham zo‘rg‘a o‘ynayapti o‘zi.zo‘rg‘a o‘ynayotgan Realni yutolmadi.menimcha juda zerikarli o‘yin bo‘ladi
Zorg'a oynayotgan Real ? Narmalny oynayotgan kamanda bormi
+2   
26 окт 07:07:25
Дель Пьеро
Ювени одати шунака бошида очко юкотип охирида чемпион булади!
+2   
26 окт 06:36:31
Рахматилло Исманов
Davletov Surojbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Juve Verona bilan zòrģa òynayabdi Barca bilan qanday òynarkin Ronaldo soģayib maydonga tushsa ham Juve yutqazsa kerak bu òyini bilan nima bòlganda ham Juvega omad.
Олдиндан бир нима дийиш кийин. Якинда Реал Шахтиёрни ютаолмасада Барсани ютди. Бордию Ювехам Барсани ютиб кўйса демак Верона барсадан кучли буларканда?
+2   
26 окт 02:56:16
Рахматилло Исманов
Пирло учун вакт керак. Ювентус мавсумни бунданда ёмон бошлабхам якунда чемпионликни илиб кетган. Ювентус бу мавсум балким ЕЧЛ учун Скудеттони курбон килар, лекин Ювени узок йиллик мухлиси сифатида Маэстрога ишонаман!
+2   
26 окт 02:53:18
Рахматилло Исманов
Пирлони танкид килаётган мухлисларга хайронман. Уларга карасанг А сериядан зериктик дойим Юве ютаверадими дийишади. Юве очко ёкотса мураббий айблашади. Хотиржам булинглар охир окибат Пирло ва Ювентус дойимгидек скудеттони илиб кетаверади!
+2   
26 окт 02:25:42
Рахматилло Исманов
Гоооооооол! Аслида асосида ўйнаши керак бўлган Кулишевски хисобни тенглаштирди!
+2   
26 окт 00:27:13
Рахматилло Исманов
Бентанкур ва Кулишевскини Барсага карши ўйинда кўрсак керак ва шунингдек дискивалификатсия туфайли бугунги ўйинди ўтказиб юбораётган Кезахам катта эхтимол билан Барселонага карши ўйинга тушади!
+1   
26 окт 12:43:32
BERLUSKONI
ELCAPITANО фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
4ta g'alaba qozonga Napolida 12ochko endi hisoblab korinchi 5ta turda qanday qilib 11ochko toplash mumkun yevropa saytlari adashishi mumkun emasmi
Кўп нарсадан хабарингиз йўқ шекилли. Наполи Туринга Ювентус билан ўйинга боришдан бош тортгани учун техник мағлубият (3:0) ва ўзбошимчалиги учун ҳам бир очко олиб ташланди. Жарима сифатида. Минус 1 очко олиб ташланди жаноб Элкапитано!
+1   
26 окт 11:29:34
Bobur
ELCAPITANО фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
4ta g'alaba qozonga Napolida 12ochko endi hisoblab korinchi 5ta turda qanday qilib 11ochko toplash mumkun yevropa saytlari adashishi mumkun emasmi
Yevropa saytlari togri yozvoti ular adawmidi yuventus bn oyinga kemagani un 3-0 hisobida maglubiyat yozilgan undan tawqari reglamentni buzgani un 1 ochko minus qiliwgan wuni hisobiga 11 ochko ularda hozir
+1   
26 окт 08:18:38
Ihtiyandor
Рахматилло Исманов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пирло учун вакт керак. Ювентус мавсумни бунданда ёмон бошлабхам якунда чемпионликни илиб кетган. Ювентус бу мавсум балким ЕЧЛ учун Скудеттони курбон килар, лекин Ювени узок йиллик мухлиси сифатида Маэстрога ишонаман!
bundanda yomon boshlagan mavsumini eslay olasizmi?
+1   
26 окт 08:00:50
( SIROJIDDIN BAVARIYA )
Omad
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика