UZ

Сўнгги янгиликлар

15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  0 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  5 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  0 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  3 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  7 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0

А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Верона" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Верона" билан дуранг ўйнади

А Сериянинг 5-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Верона" учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Ювентус – Верона 1:1 

«Альянц Стэдиум»

Гол: Кулусевски 78' - Фавилли 60'

Ювентус – Шенсни, Демирал, Данило, Бонуччи (Фработта, 75), Рабьо, Артур, Рэмзи (Вриони, 90), Куадрадо, Бернардески (Кулусевски, 61), Мората, Дибала.

Верона – Сильвестри, Алан Эмперор, Ловато, Чеккерини (Мангани, 55), Фараони, Закканьи, Лазович, Колли, Роналду Виейра, Тамез (Илич, 51), Калинич (Фавилли, 55, Барак, 62).

Огоҳлантиришлар: Роналду Виейра (39), Лазович (57), Алан Эмперор (69), Кулусевски (90), Фараони (90). 


Ўйин якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+4. Зарба!  Ана холос! Сильвестри қаҳрамонга айланиб кетди, у бу гал Куадрадонинг зарбасини қайтаришга эришди. 

90+3. Уууухх! Дибаланинг зарбасини қайтарган Сильвестри кейинга вазитятда Моратанинг зарбасини қўлига илиб олди. 

90+2. Жанжал иштирокчилари Кулусевки ва Фараони сариқ карточка олишди. 

90+1. Майдонда футболчилар ўртасида жанжал юзага келди.   

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди. 

90. "Ювентус"да ўзгариш: Рэмзи ўрнига Вриони тушди.

88. Мезбонлар ғалаба қозониш ниятида кетма-кет ҳужум уюштирмоқдалар. 

86. Уууухх!  Дибаланинг зарбаси озгина ноаниқ кетди, бугун Паулонинг омади келмаяпти. 

85. Рэмзининг ичкарига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. 

83. Фараони ўйиндаги фаол ўйинчилардан бири Кулусевскига нисбатан қоидани бузди.  

81. Зарба!  Дибаланинг айлантирма зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

80. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 56% - 44%

78. ГООООООООООООООООЛЛ! Кулусевски дриблинги орқали рақибларни алдаб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1! 

76. Зарбааа! Дибаланинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегди!  Қандай вазият! 

75. "Ювентус"да ўзгариш: жароҳатланган Бонуччи ўрнига Фработта ўйинни давом эттиради. 

74. "Юве" сардори Бонуччи жароҳат олган кўринади, у ўзида оғриқ ҳис қилмоқда. 

72. Зарбаа!  Моратанинг яқин масофадан тепган тўпини Сильвестри ушлаб олди. 

72. "Ювентус" ҳужум ташкил этишга уриняпти. 

70. Зарбаа! Дибаланинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегди. 

69. Дибалага нисбатан қўпол ўйнаган Алан Эмперор сариқ олди. 

68. Кулусевски катта тезликда ичкарига кириб борди ва зарба йўллади, унинг зарбаси ҳимоячилар томонидан "блокланди". 

67. Кулусевскининг хавфли узатмасини Мангани қайтарди. 

 65. "Маэстро"нинг нима қилишга боши қотган. 

64. Зарбааа! Дибаланинг зарбаси йўлига тўғаноқ чиқишди. 

62. "Верона"да алмаштириш: жароҳатланган гол муаллифи Фавилли ўрнига Барак тушди.  

61. "Ювентус"да ўзгариш: Бернардески ўрнига Кулусевски майдонга тушди. 

60. ГОООООООООООООООООЛЛЛ!  Фавилли ҳичобни очди – 0:1! 

57.  Лазович тўпни қўл билан ўйнагани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

55. "Верона"да 2 та алмаштириш: Калинич ўрнига Фавилли, Чеккерини ўрнига Мангани туширилди. 

53. Зарба!  Коллининг зарбасига аниқлик етмишмади. 

52. "Верона" ҳужумчилари "Юве" жарима мадони ичига кириб боришди, Фараонининг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

51. "Верона"да ўзгариш: Тамез ўрнига Илич тушди. 

49. Куадрадо Закканьини йиқиди, ҳакам ўйинни тўхтатди. 

48. Меҳмонлар вазият яратишга уринишмоқда. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Танаффус! 

45. Гол ВАРДа текширилди ва офсайд туфайли бекор қилинди. 

45. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!  Мората бирга-бир ҳолатдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди – 1:0! 

43. Зарба!  Моратанинг зарбаси анча ноаниқ кетди. 

42. Демиралдан муваффақиятди "подкат" ва хурсандичилик, у "Верона"нинг хавфли тус олиши мумкин бўлган вазияти олдини олди. 

41. Зарбаааа!  Кудрадонинг даҳшатли зарбаси дарвоза тўсинига тугиб қайтди. 

39. Дибалага нисбатан қўполлик ишлатган Роналду Виейра огоҳлантирилди. 

38. Бонуччи Калинични итариб юборди, жарима зарбаси белгиланди. 

35. Колли Данилони осонлик билан алдаб ўтди ва пас берди, унинг пасига Калинич эга чиқолмади ва ҳимоячиларга ёрдамга келган Артур тўпни эгаллаб олди.

34. Ууух! Рэмзининг узатмасидан кейин Моратанинг зарба йўллиш учун қилган ҳаракати сал омадсиз чиқди. 

33. "Ювентус" рақибдан тўпни олиб қўйиб, дарҳола олдинга ўтди, Дибаланинн зарбаси "блокланди". 

32.  Мората Чеккеринини йиқитишга мажбур бўлди, ҳакам қоида бузиш қайд этди. 

30. Зарба!  Лазовичнинг ўзига хос узатмасидан сўнг Эмперорнинг йўллаган зарбаси озгина ноаниқ чиқди. 

28. Калинич Бонуччига нисбатан қўполлик ишлатди, Бонуччи озроқ жабр кўрди. 

27. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 52% - 48%

25. Лазовичнинг узатмаси Данило томонидан ортга қайтариб юборилди. 

23. Ууухх! Коллининг қулай пасига ҳеч ким етиб бора олмади, акс ҳолда "Юве" учун қимматга тушиши мумкин эди. 

20. Зарбааа!  "Юве" қарши ҳужумга ўтди. Бернардескининг ўткир бурчак томон йўллаган тўпи Сильвестри томонидан қайтарилди. 

18. Бернардески чапда турган Рэмзига пас берди, уэльслик футболчи зарба йўллашга уринди, аммо шу лаҳзада Аарон ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани маълум қилинди.

16. ГОООООООООЛ!  Колли!  Йўқ, у офсайдда қолган экан. 

14. "Верона"да дастлабики бурчак зарбаси, Шенсни ўз шерикларини сергак туришга чақиряпти.

12. Туринликлар пас беришда жуда кўп хатоликка йўл қўйишмоқда. Пауло Дибала нариги қанотдаги Бернардескини тўп билан таъминламоқчи бўлди, бироқ тўп "Верона" сардори Фараонига етиб борди.

11. Энди Бонуччи жуда қўпол ўйин кўрсатди. "Ювентус" сардори хорватиялик форвард Калиничнинг оёғига тепди.

10. Алан Эмперор Дибалага нисбатан ўта қўпол ўйнади, ҳакам Эмперорни оғзаки равишда огоҳлантирди. 

7. Данило Коллини йиқитди, "Верона" жарима зарбасидан унумли фойдалана билмади. 

5. Рэмзи ўнг қанатдан олдинга борган Дибалага пас берди, Пауло ичкарига кириб боришга ҳаракат қилди, шу пайтда ҳакам томонидан офсайд қайд этилди. 

4. Туринликлар бурчак тўпидан фойдалана олишмади, вероналиклар қарши ҳужумга ўтишгу уриндилар, аммо бунга Рэмзи ва Куадрадо йўл қўйишмади.

3. Рэмзи чап қанотда тўпга эгалик қилиб, зарба беришга уринди, "Верона" сардори Фараони ўз вақтида хавфни бартараф этишга эришди.

2. Ўйиндаги биринчи жарима тўпи, уни Дибала амалга оширди. Рабьога нисбатан Роналду Виейра қоидани бузганди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Жамоаларнинг чигил ёзди машғулотлари якунланди 

Мезбонлар стадионга етиб келишди

Таркиблар маълум

- Баҳс Тошкент вақти билан 00:45 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари!  Бугун Италия А Сериясининг 5-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Верона" учрашуви гувоҳига айланамиз. Мазкур ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика