А Серия. "Наполи" "Ювентус"ни мағлубиятга учратди
14 фев 2021 00:00
Янгиликлар
А Серия. "Наполи" "Ювентус"ни мағлубиятга учратди
Наполи Лоренцо Инсинье - 31' |
Серия А . 22-тур 13/02/2021, 22:00 0
:
1
Тугади
|
Ювентус |
Стадион: Diego Armando Maradona, 0 томошабин
Бош ҳакам: Daniele Doveri
"Наполи" – "Ювентус" 1:0
"Сан-Паоло"
Гол: 1:0 – 31, пенальти Инсинье.
"Наполи" – Мерет, Ди Лоренцо, Мариу Руй, Максимович, Ррахмани, Политано (Фабиан Руис, 65), Зелиньски (Элмаз, 64), Лосано, Бакайоко, Инсинье (Лоботка, 88), Осимхен (Петанья, 75).
"Ювентус" – Шченсны, Кьеллини, де Лигт, Данило, Бентанкур (Кулусевски, 72), Куадрадо (Алекс Сандро, 46), Кьеза, Рабьо, Бернардески (Маккенни, 63), Мората, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Ди Лоренцо (23), Кьеллини (30), Куадрадо (45), Бакайоко (56), Рабьо (90).
90+5. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари "Наполи" дарвозаси олдида кечмоқда, аммо "Ювентус"нинг ҳужумлари муваффақиятсиз якун топмоқда.
90+1. Учрашув асосий вақтига +6 дақиқа қўшиб берилди.
90. ЗАРБААА! Криштиану Роналдунинг бош билан берган зарбасидан сўнг Мерет тўпни эгаллаб олди.
86. СЕЙВ! Мората жуда яқин нуқтадан "Наполи" дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо Мерет оёғи билан зарбани тўхтатиб қолди. ҚОЙИЛ! Натижада посбоннинг оёғи қайрилиб кетди.
85. ЗАРБААА! Кьезанинг ўнг оёқдан берган кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
78. ЗАРБААА! Бурчакдан узатилган тўпдан сўнг Кьеллини тўпга бош билан зарба берди, аммо тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.
74. "Ювентус"нинг қарши ҳужуми Роналдунинг чап оёқдаги зарбаси ва Меретнинг сейви билан якун топди.
70. Лосано ҳисобни 2:0 кўринишига келтириши мумкин эди, аммо Алекс Сандро иккинчи қаватдаги курашда рақибига имкон қолдирмади.
68. ЗАРБАААА! Алекс Сандро "Наполи" ҳимоячилари қайтарган тўпга кучл зарба берди, тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди, Криштиану эса тўпга тегишга уринди, аммо улгурмади.
63. ГОООЛ! ЙЎҚ! ОФСАЙД! Тўп бурчакдан ўйинга киритилди, Де Лигт кучли зарбадан сўнг тўпни жарима майдончаси марказига қайтарди, тўп учун курашга киришган Кьеллинида офсайд бўлган экан.
56. Тўп ўйинга киритилди ва Кьеза тўпга зарба берди, аммо Мерет дарвозасини голдан сақлаб қолди.
55. Сариқ карточка. Бакайоко қанот байроқчаси олдида Данилони йиқитди. "Наполи" дарвозаси олдида хавфли стандарт вазият юзага келди.
51. ЗАРБА! Роналду жаримадан зарба берди ва тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
49. ЗАРБААА! Роналду жуда яқин масофадан дарвоза томон зарба берди, аммо Криштиану ноқулай ҳолатда чап оёғини ишга солгани туфайли зарба кучсиз чиқди. Посбон бир амаллаб тўпни эгаллаб олди.
47. ЗАРБААА! Роналдунинг чап оёқда берган зарбаси кучсиз чиқди, аммо тўп унинг ўзига қайтди, ўнг оёқда берилган зарба эса дарвоза ёнидан ўтиб кетди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
ТАНАФФУС!
45+3. ЗАРБААА! Роналдунинг кучли зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегди ва ҳакам биринчи бўлим якунланганини маълум қилди.
45+2. Энди Куадрадо рақиб жарима майдончаси олдида фол ишлади.
45+1. Инсиньенинг яқин бурчакка берган зарбасидан сўнг Шесни тўпни эгаллаб олди.
45. Сариқ карточка. Куадрадо тўпга улгурмади ва Лосанонинг оёғига зарба бериб юборди. "Ювентус" дарвозаси олдида навбатдаги хавфли стандарт.
43. Кьеза жарима майдончаси бурчагидан "Наполи" дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди, зарба ноаниқ.
39. "Наполи" рақибга босим уюштириб, "Ювентус"ни шошириб қўймоқда ва натижада меҳмонларнинг пасларида хатолар рўй беряпти.
34. "Наполи"нинг навбатдаги ҳужуми зарба билан якун топди, аммо ноаниқ зарба билан.
31. ГОООЛ! Инсинье чап бурчакнинг юқори қисмига зарба берди! 1:0!
28. Инсиньенинг жаримадан узатган тўпини Шесни эгаллаб олди, аммо Рахмани ерга йиқилиб, бақириб юборди. Узатма пайтида Кьеллини Рахманининг юзига зарба бериб юборган экан, бироқ ҳакам фол йўқлигини кўрсатди. ЙЎҚ, хулоса чиқаришга шошилмаймиз, бош ҳакам ВАР орқали вазиятни кўргани кетди. ПЕНАЛЬТИ! Ҳакам нуқтани кўрсатди
24. Қанотдан узатма ва Роналдуууу... "Наполи" посбони Мерет тўпга биринчи чиқди ва уни уриб юборди. Бунинг устига офсайд бор экан.
15. "Наполи" Бернардескининг зарбасига ҳудди шундай жавоб қайтарди. Инсинье тепган тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
14. ЗАРБААА! Кьеза бошлаб берган ҳужумни Бернардески кучли, аммо ноаниқ зарба билан якунлади.
9. Бернардескининг кесувчи пасида ҳисоб-китоб чала бўлгани билиниб қолди, чунки Роналду тўпга ета олмади, бироқ меҳмонлар бурчак зарбаси ишлаб олишди.
6. Роналду узоқ масофадан чап оёғи билан "Наполи" дарвозасини ишғол қилишга уринди, тўп тўғри борганига қарамай зарба кучсиз бўлди.
3. Жамоалар ўзларининг анъанавий либосларида ҳаракат қилишмоқда.
1. Учрашув бошланди.
"Наполи" – "Ювентус"
22.00, "Сан-Паоло"
"Наполи" – Оспина, Ди Лоренцо, Мариу Руй, Максимович, Ррахмани, Политано, Зелиньски, Лосано, Бакайоко, Инсинье, Осимхен.
"Ювентус" – Шесний, Кьеллини, де Лигт, Данило, Бентанкур, Куадрадо, Кьеза, Рабьо, Бернардески, Мората, Роналду.
Фикрлар