UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  4 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  33 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

А Серия. Бугун "Милан" майдонга тушади Янгиликлар

А Серия. Бугун "Милан" майдонга тушади

Теглар :  А СерияМилан
Бугун Италияда А Сериянинг 6-турига якун ясалади.

Турни "Эмполи" - "Милан" учрашуви тугатиб беради.

Ушбу турда фаворит саналадиган жамоаларнинг деярли барчаси ғалаба қозонди ва бу миланликлар ҳам 3 очкони қўлга киритишлари шартлигини англатади.

"Эмполи" чемпионатни "Кальяри" устидан қозонилган ғалаба (2:1) билан бошлади. Аммо, уёғига жамоа ғолиблик нима эканлигини билмай келмоқда: "Кьево" (0:0), "Лацио" (0:1), "Женоа" (1:2) ва "Сассуоло" (1:3).

"Милан" ўтган тур ўз майдонида "Аталанта" билан жанговар дуранг (2:2) натижа қайд этган эди. Олдинроқ, хабар берганимиздек бугун катта эҳтимол билан "қизил-қоралар"нинг асосий ҳужумчиси Гонсало Игуаин майдонга тушмайди. Лекин, айрим итальян нашрлари бугунги ўйин учун берган тахминий таркибларига Игуаинни киритишган. Эҳтимол, бугун эрталаб ўтказилган тиббий текширувдан сўнг аргентиналик форварднинг майдонга тушишиша руҳсат берилар.

"Милан" яхши позицияга чиқиб олиш учун ғалаба қозониши шарт. Лекин, бугунги рақиб бироз ноқулай ҳисобланади. Бу жамоаларнинг охирги 5та қарама-қаршилигидан учтасида дуранг қайд этилган, икки бор эса "Милан" ғалаба қозонган.


Тахминий таркиблар:

"Эмполи":
Терракиано, Ди Лоренцо, Сильвестре, Майетта, Весели, Беннасер, Капеззи, Крунич, Траоре, Ла Гумина, Капуто.

"Милан": Жанлуижи Доннарумма, Абате, Мусаккьо, Романьоли, Родригес, Кессие, Биглия, Бонавентура, Сусо, Чалҳаноглу, Кутроне (Игуаин).


А Серия
6-тур натижалари


"Интер" - "Фиорентина" 2:1
"Удинезе" - "Лацио" 1:2
"Аталанта" - "Торино" 0:0
"Женоа" - "Кьево" 2:0
"Ювентус" - "Болонья" 2:0
"Наполи" - "Парма" 3:0
"Рома" - "Фросиноне" 4:0
"Кальяри" - "Сампдория" 0:0

Бугун

22:00. СПАЛ - "Сассуоло"
00:00. "Эмполи" - "Милан"


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика