

Байрам давом этаётган бир вақтда Ахбор ака учун қувончли бўлган яна бир хушхабар етиб келди. Айнан шу куни атоқли футбол шарҳловчисининг 12-эвараси дунёга келди.
Ахбор ака 5 фарзандни тарбия қилди (улардан бири бандаликни бажо келтирган). Ибратли оилада 15 нафар набира улғайди. Кечадан эътиборан эса эваралар сони 12 нафарга етди.
Биз сайтимиз номидан Ахбор ака Имомхўжаевга кечагидек бахтли кунларнинг яна кўпини тилаб қоламиз! Фарзандлар, набиралар ва абиралар қуршовида мана шундай файзли ҳаёт кечириш барчамизга насиб қилсин!
P.S. Имомхўжаевлар хонадонида 11-эвара ўтган йилнинг 12 августида дунёга келган бўлиб, ҳамкасбимиз Диёр Имомхўжаев Ахбор ака ва Фарида аяларнинг никоҳ тўйлари кунида ота бўлиш бахтига мушарраф бўлганди.




