UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  1 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  0 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  5

“5та гол ҳужумчи учун жуда кам” – “Хоразм” футболчиси Шаҳзод Бешимов билан интервью Янгиликлар

“5та гол ҳужумчи учун жуда кам” – “Хоразм” футболчиси Шаҳзод Бешимов билан интервью

Аслида "Бухоро" футболи тарбияланувчиси бўлган, жорий мавсумни "Хоразм"да ўтказган Шаҳзод Бешимов билан интервьюни мутолаа қилинг.

- Даставвал оила аъзоларингиз ва футболга кириб кириб келишингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз!

- Мен 2000 йил Бухоро туманида туғилганман. Оилада 6 кишимиз, ота-онам, 2 нафар акам ва 1 синглим бор. Футболга кириб келишимда оилавий муҳит катта рўл ўйнаган десам муболаға бўлмайди. Сабаби отам ва тоғаларим мунтазам жаҳон ва ўзбек футболини мароқ билан кузатиб келишади. 4-синфни тугатган пайтимда онам ва тоғам қўлимдан етаклаб Галаосиё спорт мактаб-интернатига олиб боришган ва у ерда устозларим Рахматов Илҳом ва Қўлдошев Абдураҳмон акалар қўл остида маҳоратимни ошириб бордим. 2016 йил Галаосиё спорт мактаб-интернатини тамомлаб, Бухоро Олимпия захиралари коллежида таҳсил олишни давом эттирдим. У ерда Казаков Ғолиб, Тошев Собир ва Самиев Комил каби мураббийлардан футбол сир-асрорларини ўргандим. 2017-2018 йиллар Бухорда “Лабса” жамоаси билан иккинчи лигада, кейинчалик биринчи лигада иштирок этдик. Шу жамоадаги ўйинларимни кузатган “Бухоро” жамоаси мураббийлари аввалига ёшлар жамоасига, кейинчалик асосий жамоага таклиф қилишди.

- “Бухоро” жамоасидаги дебют ўйинингиз ва жамоани тарк этишингиз сабаблари ҳақида айтиб ўтсангиз…

- “Бухоро” жамоасининг ўша вақтдаги мураббийи Мухсин Муҳаммадиев 2018 йил “Динамо” жамоасига қарши учрашувда менга имконият берди. Шу орқали катта футболдаги дебютимни нишонладим. 2018-2019 йилларда “Бухоро” футбол клубида фаолият олиб бордим. Жамоа 2020 йил Про лигага тушиб кетди. Даврон Файзиев “Бухоро”клубини қабул қилиб олди ҳамда ўзининг футболчиларини жамоага олиб келди. Менда ўйин амалиёти биринчи даврада камроқ бўлди.

- “Хоразм” жамоасига сизни ким таклиф қилди?

- “Хоразм” футбол клубига мени бош мураббий Александр Ежов таклиф қилди ҳамда бош директор Мақсуд Каримов билан суҳбатдан кейин ҳеч иккиланмасдан таклифни қабул қилдим. (“Бухоро” жамоасининг етакчи футболчиси Санъат Шихов ҳам “Хоразм” жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдириб маслаҳат берганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим).

- 2021 йилда кўрсатган ўйинларингиздан қониқдингизми?

- Ушбу мавсум “Хоразм” жамоаси мураббийлари менга кўп бор имкон беришди ва ишончларини оқлаб, жамоадошларим ва мухлислар бағридан чуқур жой олдим, деб ўйлайман. 2021 йилда “Хоразм” сафида 5 та гол муаллифига айландим. Тан олиш керак бу ҳужумчи учун жуда кам ҳисобланади. Жамоа сафида 2021 йил Рўзимбой Аҳмедов, Сарвар Жуманиёзов, Темур Бекчанов ва Сардор Матмуротов каби маҳоратли ҳужумчилар бор эди. Шу сабабли 70% учрашувларда захирадан майдонга тушдим. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Худо хоҳласа кейинги мавсум тўпурар бўлишга интиламан

- Футболдаги кумирингиз ким?

- Жаҳон футболида Криштиану Роналду, ўзбек футболида эса Улуғбек Бақоев. Ушбу ўз ишининг усталари мени меҳнаткашликлари билан доим қоил қолдиришган.

- Учрашувларда қайси жамоадошингиз билан бир қарашда бир-бирларингизни тушунасизлар? Майдонда Саиджамол Давлатжонов, Хазратжон Турсункулов ва Диёр Рамозановлар билан жудаям бир-бирлармизни тушуниб ҳаракат қиламиз. Шунингдек, 1 даврада жамоамиз сафида ўйнаган Рўзимбой Аҳмедов ва Фаррух Ҳайдаровлар билан ҳам тезда бир-биримизни тушунар эдик.

- “Хоразм” жамоаси билан қачонгача ўз тақдирингизни боғлагансиз?

- “Хоразм” жамоаси билан 2022 йил якунигача шартномам бор. Кейинги мавсумдаги асосий мақсадим жамоанинг Суперлига чиқишига ёрдам бериш. 

- Келажакдаги режаларингиз ҳақида сўзлаб берсангиз.

- Мени оила аъзоларим профессионал футболчи бўлишимгача моддий ва маънавий томонда жуда кўп қўллаб ёрдам беришган. Мен ўзимга шундай мақсад қўйганманки, кучли чет эл жамоаларида тўп тепишни, Чемпионлар Лигасида ўйнашни, миллий жамоага тушишни олдимга мақсад қилиб қўйганман. Ота-онам ва акаларимнинг орзуларини амалга оширишга қаттиқ аҳд қилганман. Улар менга ишонишади ва мен бу ишончни худо хоҳласа иншаа Аллох албатта оқлайман!

Хурсандбек Маткаримов суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика