UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  5 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  7 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  15 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  109 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  5 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  849 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  5 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

3х2 = ОЛТИ! Янгиликлар

3х2 = ОЛТИ!

"Андижон" - "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги ўйиндаги уч очко амалда 6 очкога тенг эди.

"ПАХТАКОР"

Бу икки жамоа ўртасида бўлиб ўтган ўйинда юқоридаги клуб билан бевосита боғлиқликлари ўқувчилар учун қизиқ бўлса керак.

"Пахтакор" иккинчи давранинг дастлабки икки турида айнан мана шу икки клуб меҳмони бўлди. Биринчисида "Андижон"да мағлубиятга учраган бўлса, иккинчисида "Қўқон-1912" билан очколарни бўлишиб олди. Икки клуб посбони "Пахтакор" академияси тарбияланувчилари, Акмал Турсунбоев ва Никита Рибкин. "Қўқон-1912" бош мураббийи ҳам айнан "Пахтакор"дан ўз она шаҳрига қайтганди. Бу шунчаки қизиқ маълумот.

22 - 17 = 5 яна икки нафар бош мураббийлар!

Олий лиганинг учинчи туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги ўйинда майдон эгалари 1:0 ҳисобда ғалаба қозонгандилар. Учрашувдаги ягона гол 47-дақиқада Носир Отақўзиев томонидан киритилганди. Ўшанда мезбонларни Мурод Исмоилов, меҳмонларни Бахтиёр Ашурматов майдонга бошлаб тушган эди. Таркибдан кеча "Қўқон-1912" сафида 8 нафар, "Андижон"дан эса 9 нафар (!) ўзгариш бўлган, бу жуда - жуда катта ўзгариш! Икки жамоани қўшганда бор йўғи 5 нафар футболчи биринчи даврада бўлгани каби, кечаги ўйиннинг асосий қайдномасидан жой олдилар. Мураббийлар ҳам ўзгарган, ўйин услуби ўзгарган. Бу ўзгаришлар, кечаги баҳсдан келиб чиқсак ўйин бўйича "Қўқон-1912" фойдасига бўлди. 


ЎЙИН

Андижондаги мусобақа баҳонасида бу ўйинга тушиш имкониятига эдим. Мухлисларнинг оқими ҳам анча катта бўлди. Қўқонни ўзидан 1000 нафарга яқин ишқибоз стадионга келди. Лекин Андижондаги бир неча йиллик муаммо ҳамон бартараф этилмаган. ОАВни керакли ҳудудга кириб бориши жуда қийин. Бежизга ОФК клублар олдига ОАВни учун ажратилган йўлак мухлис ва раҳбариятникидан айри бўлиши кераклигини талаб қилиб қўймайди. Афсуски, бизнинг ПФЛ ҳамон мазкур талабни қўядиган кучга эга эмас.

Ўйин бошланди, дастабки 5 дақиқадан келиб чиқсак, "Андижон"ни ғалаба қозонишини башорат қилиш мумкин эди. Айниқса клубнинг янги легионери Бугняк ўйинни яхши бошлай олганди. Бўйи ҳам анча узун, тепалатиб келадиган тўпни қийинчиликсиз боши билан рақиб дарвозасига йўллаши мумкин. Аммо унга мос ярим ҳимоячи бўлмади. "Пахтакор" билан ўйинда айнан легионерларнинг хизмати катта бўлган эди. Афтидан, Нўъмон Ҳасанов уларни синчиклаб ўрганган. "Қўқон-1912"нинг бахтига ўша илк дақиқаларда Никола Валентич жуда яхши ҳаракат қилди. 

17-дақиқада Иброҳим Отахонов ўз жарима майдончаси яқинида қўполлик ишлатди. Бу вазиятда Равшан Эрматов ҳимоячини аяган ҳолда фақат жарима зарбасини белгилаш билан чекланди. Сариқ карточка ўрнини Собир Ҳамидовнинг тўп узатишидан сўнг Достон Турсунов боши билан гол билан “босди”. Иккинчи гол ўзини кўп куттириб қўймади. 22-дақиқада Ҳамидовнинг бу сафарги пасини Отабек Зокиров голга айлантирди. Шундан кейин “Қўқон-1912” жамоасида яна бир нечта вазият юзага келди, мезбонларнинг бахтига Акмал Турсунбоев анча ишончли ҳаракат қилди. Биринчи бўлим сўнггида Никита Рибкин дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Бу Рибкиннинг энг ожиз нуқталаридан бири, айниқса ўнг томон тўққизлик. Унинг бахтига берилган зарба анча тепага йўналди.

Маматказин биринчи бўлимни ўзидаёқ ўзгартириш қилди. Дилшод Жўраев ўрнига Азамат Исроилов майдонга тушди. Иккинчи бўлим бошида Бугняк ўрнига Бердиев майдонга тушди. Ҳасанов эса захирага қўл уришга шошмади. Иккинчи бўлимда “Қўқон-1912” майда паслар билан рақибни чарчатишга ўтди ва буни уддалай олди. Кеча фақат андижонлик мухлисларга ачиниш мумкин эди. Улар томонидан яратилган “аура”га унча бунча клуб ҳавас қилади. Қўқонликларни ҳам мақтаб ўтиш лозим, стадионга ПФЛ қайдномасига қарасак, 9615 нафар мухлис келганини кўрамиз.

Ойбек Рустамов ўрнига 67-дақиқада Жавоҳир Сидиқов тушди ва меҳмонларни тўпни назорат қилиш имконияти ошди. Андижон ҳарчанд уринмасин, “Қўқон-1912” ҳимояда яхши ҳаракат қилди. Иброҳим Раҳимов 65-дақиқада сариқ карточка олганидан сўнг Ҳасановдан ўзгариш кутган эдим. Сабаби биринчи даврани андижонликлар сафида ўтказган “Кафу” асабийлаша бошлаганди. Унинг ўрнига Нодир Йўлдошевни тушиши мантиқан тўғри бўларди.


Учрашувнинг кулминацияси 85-дақиқага тўғри келди. Ҳамидов Отахоновга нисбатан қўполлик ишлатди. Унинг ортида турган Раҳимов эса унга ташланди. Катта жан-жал юзага келди. У томондан Рўзим Аҳмедов, бу томондан Нўъмон Ҳасанов мухлислар олдида бир-бирларини ҳақоратладилар. Қизиғи бунинг бари ПФЛ раҳбари, учрашув комиссари Фарҳод Магометовнинг кўз ўнгида бўлди. Одатда бундай ҳолатлар Европада қайд этилса жуда жиддий чоралар кўрилади. Воқеалар ривожини кузатамиз. Бу вазиятда учрашувнинг тўртинчи ҳаками ҳеч нимани назорат қила олмади ва якунда унга “0” баҳо қўйилди.

Раҳимов майдонни тарк этгач, Йўлдошев майдонга туширилди, бу сафар Отақўзиев ўрнига. Қолган дақиқалар ҳеч нимани ҳал қилмасди. 89-дақиқада белгиланган жарима зарбасини Рўзимбой Аҳмедов амалга оширди, Никита сейв қилиб жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Ўз майдонида тўп тепган “Андижон”нинг баҳс давомидаги ягона аниқ зарбаси шу эди.

18-тур

«Андижон» – «Қўқон-1912»  – 0:2 (0:2)

Ҳакамлар: Р. Ирматов (Тошкент) – 9,0, А. Расулов (Тошкент) – 9,0, Д. Саидов (Тошкент) – 9,0, Ж. Акмалов (Тошкент) - 0

Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

Голлар: Достон Турсунов 18, Отабек Зокиров 22.

"Андижон": Акмал Турсунбоев, Иброҳим Отахонов (с), Эльман Тагаев, Денис Илеску, Фарҳод Бекмуродов, Жавлон Гусейнов, Рўзимбой Аҳмедов, Обид Жўрабоев, Дилшод Жўраев (Азамат Исроилов, 42), Андрей Бугняк (Анвар Бердиев, 46), Павел Смоляченко (Азамат Бобожонов, 75).

"Қўқон-1912": Никита Рибкин, Отабек Зокиров (Азиз Тўхтабоев, 82), Носир Отақўзиев (Нодир Йўлдошев, 87), Достон Турсунов, Ойбек Рустамов (Жавоҳир Сидиқов, 67), Иқбол Маликжонов, Дарко Гожкович, Собир Ҳамидов, Иброҳим Раҳимов, Никола Валентич, Суҳроб Бердиев.

Огоҳлантиришлар: П.Смоляченко (63) – О.Рустамов (47), ИРаҳимов (65), С.Ҳамидов (85), А.Тўхтабоев (90+2).

Четлатиш: И.Раҳимов (85)


“ҚЎҚОН-1912” АСОСИЙ РАҚИБДАН 6 ОЧКО ОЛДИ

Биринчи даврадаги натижа билан қўшиб ҳисобласак, икки ўйин натижасига кўра “Қўқон-1912” водий дербисида 6 очко ишлаб олди. Олий лигада қолиш учун курашаётган бу икки клуб учун ўзаро ўйинлардаги натижалар ўта муҳим саналади. Сабаби, кейинги учта турлар анча қийин. “Андижон” шундан иккитасини сафарда, “Нефтчи” ва “Сўғдиёна” жамоаларига қарши ўтказади. Ўз майдонида эса кучли учликни мақсад қилаётган “Бухоро”ни қабул қилади. “Қўқон-1912”нинг ҳам рақиблари чакки эмас. Нўъмон Ҳасанов бир эмас, учинчи ўрин учун курашаётган учта клуб, “Бухоро”, “Насаф” ва “Қизилқум” жамоалари билан ҳисоб китоб қилади.

Нодирхўжа Юлдашев.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика