

Бу ҳақда Россиянинг "Пари Нижний Новгород" клуби расмий баёнот берди.
Хабар қилинишича, клублар футболчининг тўлақонли трансфери бўйича ўзаро келишувга эришган. Шартноманинг баъзи қизиқарли бандлари ҳам маълум:
Келажакдаги сотув: "Пари НН" клуби Жияновнинг кейинги трансферидан маълум миқдорда фоиз олиш ҳуқуқини сақлаб қолди.
Бонуслар: Агар "Навбаҳор" Жиянов билан биргаликда юқори турнир натижаларига эришса (масалан, чемпионлик ёки ОЧЛ йўлланмаси), Россия клуби қўшимча бонуслар олади.



