UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45"Наполи" Мактоминей билан шартномани узайтириб, уни энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айлантирмоқчи  0 20:45Суперлига. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1 (матнли трансляция)  9 20:29Станислав Кудряшов "Сурхон" нега юта олмаётгани, жамоанинг иқтидорлари ҳақида гапирди  0 20:10Илёс Зейтуллаев "Бунёдкор"даги молиявий муаммолар, "Ювентус"да нега порламагани ҳақида гапирди  6 19:55Эрон клубларидаги легионерларимиз "Навбаҳор"га қўшиладими? Кападзе изоҳ берди  6 19:40Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0   0 19:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига. "Нефтчи" - "Андижон" 3:0  0 19:30Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  12 18:23Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашувида ҳисоб очилмади  8 18:13"Бошқа қитъага йўлланма берилиши — сафсата". Алишер Никимбаев ЖЧ-2026 да Эроннинг ўрнини ким эгаллашини тушунтирди  12 18:03О'Хара "Тоттенхэм"нинг аҳволидан даҳшатда: "Тудор — мен кўрган энг катта фирибгар. Уни зудлик билан ҳайданглар!"  6 17:09"Етакчимизнинг ўлдирилишидан сўнг ЖЧда қатнаша олмаймиз" — Эрон спорт вазири АҚШдаги мундиал ҳақида  17 16:16Эрон терма жамоасининг бир қисми ватанга қайтди: Намойишчилар уларнинг учиб кетишига тўсқинлик қилишга уринди  5 15:20Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Тебас тарихдаги энг яхши футболчининг Ла Лигада қолишига қарши эди"  6 15:08Кўча футболи бўйича энг йирик чемпионат Ўзбекистонга қайтмоқда  0

ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди Янгиликлар

ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди

Теглар :  ФИФАЖЧ-2026
ФИФА расмий сайти 5 декабрь куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати-2026 қуръа ташлаш маросимида иштирок этадиган бошловчилар ва санъаткорлар номини маълум қилди.

Вашингтон шаҳридаги "Кеннеди маркази"да ташкил этиладиган тадбирни супермодель Хайди Клум, таниқли комик актёр Кевин Харт ҳамда актёр Дэнни Рамирес олиб боради.


Маросимнинг бадиий қисмида эса жаҳон эстрадасининг ҳақиқий юлдузлари саҳнага чиқади. Жумладан, италиялик машҳур тенор Андреа Бочелли, британиялик поп-юлдуз Робби Уильямс ва хонанда Николь Шерзингер ўз чиқишлари билан меҳмонларни хушнуд этади. Шунингдек, афсонавий "Village People" гуруҳи ҳам тадбирда иштирок этиб, ўзларининг машҳур "Y.M.C.A." қўшиғини ижро этиши кутилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этадиган мундиалга қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 5 декабрь куни тунда соат 22:00да бўлиб ўтади. Ушбу маросимда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ўз тарихидаги илк Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика