

"Локомотив" билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритган Раҳимжон Давронов янги мавсумни "бургутлар" сафида ўтказади. Дарвозабон аллақчон андижонликлар билан шартнома имзолаб бўлган.
29 ёшли дарвозабон якунланган мавсумда "Локомотив" сафида Пролиганинг 20 та учрашувида майдонга тушиб, 10 та баҳсда ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолган. Давронов "Локомотив"дан ташқари "Металлург", "Турон", "Навбаҳор" ,"Машъал" ва "Бухоро" каби жамоаларда тўп сурган.



