UZ

Сўнгги янгиликлар

00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  0 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  8 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:57Англия лига кубоги. "Ньюкасл" – "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  3 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  9 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 23:03Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!  0 22:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:0  5 22:10Бобир Абдиҳолиқов расман "Насаф"га қайтди  6 21:59"Сўғдиёна" расман черногориялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  2 21:30Расман: "Навбаҳор" сербиялик легионер билан шартнома имзолади  4 20:55Альваро Арбелоа "Реал" мураббийлигига келганидан сўнг, Винисиус Жуниор ҳақида гапирди  41 20:33"Барселона" Канселу ҳақидаги барча хабарларни сайт ва ижтимоий тармоқлардан ўчириб ташлади  2 20:04"Андижон" назорат баҳсида Туркия жамоаси дарвозасига 3 та тўп йўллади  14 19:39"Ғазалкент" клуби Лига аъзоси бўлиш учун ариза топширди  1

Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди

ФИФА кунларидан ўрин олган Ўзбекистон - Кувайт халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ўртоқлик учрашуви. 

Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (ТУГАДИ)

Тошкент. "Олимпия" стадиони

Ҳакамлар: Медербек Таичиев, Исмаилжан Талипжанов, Элдос Мурзабеков (Қирғиз Республикаси) 

Захира ҳаками: Аскер Нажафалиев (Ўзбекистон)

ВАР ҳаками: Абдурашид Худойберганов (Ўзбекистон) 

Гол: Элдор Шомуродов (Муҳаммадқодир Ҳамралиев) 10, 1:0, Ҳожимат Эркинов (Отабек Шукуров)

Ўзбекистон: 12. Абдувоҳид Неъматов, 2. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 3. Хожиакбар Алижонов (11. Остон Ўрунов,86), 5. Рустам Ашурматов, 6. Акмал Мозговой ( 17. Абдурауф Бўриев,86), 7. Отабек Шукуров ( 10. Азизжон Ғаниев,69), 13. Шерзод Насруллаев, 14. Элдор Шомуродов ( 21. Игорь Сергеев, 69), 20. Хожимат Эркинов, 22. Аббосбек Файзуллаев (19. Азизбек Турғунбоев, 22) 23. Алибек Давронов ( 15. Умарбек Эшмуродов, 69)

Захира: 1. Владимир Назаров, 4. Дилшод Саитов, 8. Жамшид Искандеров, 9. Анвар Ҳожимирзаев, 24. Жаҳонгир Ўрозов, 26. Рустам Турдимуродов

Кувайт: 23. Суод Ал Хушан, 2. Ҳасан Ал Энези, 5. Фаҳад Ал Ҳажри, 7. Бадир Абдулраҳман (18. Отби Солиҳ, 27), 8. Аҳмад Ал Дефери, 9. Муат Ал Энези (10. Фаваз Ал Отаиби, 79), 14. Редҳа Абдужабараҳ, 15. Рашед Ал Доусари (12. Абдулваҳаб Ал Авадҳи, 61) 20. Юсуф Ал Сулайман, 21. Салман Муҳаммад (11. Жараҳ Ал Ҳилоли, 61)

Захира: 1. Халед Ал Рашиди, 22. Соуд Ал Женая, 4. Халед Ал Нажах, 6. Султан Ал Энези, 13. Муҳаммад Ал Нассар, 16. Холид Ал Маршад, 17. Талал Ал Қаиси, 19. Ҳолид Ал Фадли

Огоҳлантириш: Редҳа Абдужабараҳ (Кувайт) 59

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

86. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида, Хожиакбар Алижонов ўрнига Остон Ўрунов, Акмал Мозговой ўрнига Абдурауф Бўриев тушди. 

85. Терма жамоамизда кетма-кет бурчак зарбалари. Аммо самарасиз.

82. Эркинов кириб борди, лекин якуний зарбага рақибнинг икки футболчиси ғов бўлди. 

73. ЗАРБАА. Насруллаевнинг узатмасидан сўнг Турғунбоев зарба йўллади. Ўта ноаниқ. 

69. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон терма жамоаси сафида Алибек Давронов ўрнига Умар Эшмуродов, Элдор Шомуродов ўрнига Игорь Сергеев, Отабек Шукуров ўрнига Азиз Ғаниев тушди. 

64. Афсус! Отабек Шукуров пенальтидан гол ура олмади. 

62. ПЕНАЛЬТИ. Ҳожимат Эркинов жарима майдончаси ичида йиқитилди. У тезкорлик билан рақибидан қочиб кетаётганди. Отабек Шукуров нуқтада. 

59. ОГОҲЛАНТИРИШ. Редҳа Абдужабараҳга сариқ карточка кўрсатилди. 

59. ЗАРБААА. Ҳожимат Эркинов бирга-бир вазиятда рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Рақиб посбонига браво!

56. Кувайт дарвозамиз олдида кескинлик яратиб кўрди. Лекин бу голга айланмади. 

54. ЗАРБАА. Бу сафар Насруллаев жарима майдончаси ичида омадини синаб кўрди. Зарба ноаниқ. 

50. ЗАРБАА. Хожимат Эркинов Мозговойдан тўпни қабул қилиб олиб зарба йўллади. Хавфли чиқди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Элдор Шомуродовда қулай вазият юзага келди. Кувайт посбони тўпга чиқиб келиб хавфни бартараф этди.

40. Хожимат Эркинов биринчи бўлимда жуда яхши ҳаракат қилмоқда.

32. ЗАРБАААА. Хожимат Эркиновнинг узатмасидан сўнг Шомуродов дарвозага кучсиз зарба йўллади. Кувайт посбони тўпни қайтарди.

28. Аббос Файзуллаев оёғида оғриқ сезгани кўриниб турибди. 

22. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Аббос Файзуллаев ўрнига Азизбек Турғунбоев тушди. Мажбурий ўзгариш, Аббос бироз ноқулайлик ҳис қилди. 

19. ГОООООООООООООООООООЛ. Шукуровнинг ажойиб узатмасини қабул қилиб олган Хожимат Эркинов техникасини ишга солиб таблодаги ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

16. Устунлик тўлиқ терма жамоамизда. 

11. ГООООООООООООООООЛ. ШОМУУУРОООДОООВ. Ҳакам Шомуродовнинг голини инобатга олди. ВАР вазиятни кўргач гол тоза эканлигини қайд этди. 

10. Элдор Шомуродов Кувайт дарвозасини ишғол қилди, лекин ҳужумчимиз ўйиндан ташқари ҳолатда қолган эди. Ҳакам ВАР билан гаплашмоқда.

9. Тўп назорати вакилларимизда. Лекин ҳужумларимиз хавфли эмас 

3. УХ. Кувайтнинг терма жамоамиз жарима майдончаси томон уюштирган илк ҳужуми кескин кўриниш олди. Юсуф Сулайманнинг зарбаси илк огоҳлантирувчи қўнғироқ бўлди. 

- Ўйин бошланди. 

-  Жамоалар майдонга чиқиб келди. Икки давлат мадҳиялари янгради. 

- Учрашув бошланишига оз қолди. Ўйинга ҳамма нарса шай!

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика